Jump to content

ЎТИЛ/БЕЛАНМОҚ

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛАНГИ БЕЛАНЧАК

БЕЛАНМОҚ 1 Беламоқ I фл. мажҳ. н. Ноилож бола яна бешикка беланди. Ғ. Расул, Тўнғич ўғил. Бола онасига кўзи тушиши билан, беланган оёқ-қўлини питиллатганча бўшатишга уринди. «Ёшлик».

2 Беламоқ II1 фл. мажҳ. н. Қонга беланмоқ. Лойга беланмоқ. Чангга беланмоқ. Мойга беланмоқ. м Чол қора қонга беланиб, ерга чалпак бўлиб тушди. К. Яшин, Ҳамза. Энди у чангга беланиб, тупроққа ботиб юрган гўдак эмасди. М. Ҳазратқулов, Журъат. Балчиққа беланган қўлларида бир даста бойчечак силкиниб-силкиниб келар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

3 кўчма Қопланмоқ, чулғанмоқ, тўлмоқ. Катта бинолар пештоқида сон-саноқсиз лампочкалар маржони порлади, арчалар нурга беланди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Осмон самовий нурларга беланиб, музайян бўлди. «Шарқ юлдузи».

4 Кийинмоқ; ўранмоқ, кўмилмоқ. .. муқарриблар кимхобларга, хитойи шоҳиларга беланиб киришди. Ойбек, Навоий. Оққа мунча беланибди у одам? Ҳ. Олимжон.