Jump to content

ЎТИЛ/БЕЛАНГИ

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛАНГ БЕЛАНМОҚ

БЕЛАНГИ 1 Бели майиб бўлган ёки оғир ишдан белини кўтара олмай қолган. Беланги от. Оғир тош кўтариб, беланги бўла ёздим. м Йўқ-йўқ, ҳовлиқма! Бердисини айтгунча, кишини беланги қилиб қўйма тағин. А. Қодирий, Кичик асарлар. Беланги бўлиб қолувдим. Пидина [ялпиз] толқонига новвот гулини қўшиб, кап отгандим, шу ёрдам бердими, шифо топдим. С. Нуров, Нарвой.

2 кўчма Иқтисодий жиҳатдан кучсиз, ўтириб қолган; хонавайрон бўлган. Бир нобоп раис қўлида беланги бўлиб қолган бу колхозга Раҳимахон Исмоилова раис қилиб сайланди. Н. Сафаров, Оловли излар.