БЕЛАНЧАК 1 Чақалоқларни ётқизиб овутиладиган ёки ухлатиладиган, арғимчоқ-дек ёки бешикдек тебратиладиган мослама. Ойим эса беланчакка уланган ипни ҳар замон-ҳар замон силкиб-силкиб қўяди. М. Хидир, Қирғоқлар. Четан девор ортидаги қўрғонча айвонида ёшгина жувон беланчак тебратиб, қўшиқ айтарди. С. Аҳмад, Ҳукм.
2 кўчма Дунёга келиш учун сабаб бў-лувчи, вояга, камолга етказувчи; аллаловчи нарса ҳақида. Бахт беланчаги. Замин белан-чаги, н Кетмасин бошимиздан асло бахт беланчаги. А. Орипов. Сенга алла айтди кекса самовот, Эгилиб заминнинг беланчагига. Э. Воҳидов. Ҳалигина ширин уйқунинг белан-чагида аллаланилаётган жангчилар дув кўтарилди, гўё сокин ўрмонда ногаҳон ўқ узшгди. Шуҳрат, Шинелли йиллар.