Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин.
2-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.
3-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
4-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири:
1) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларининг олд томонига;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳ тантанали равишда рўйхатга олинадиган мажлислар залларига;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисларининг;
республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарига жойлаштирилади;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг бланкаларида;
5) қуйидагиларнинг:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг);
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг;
нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивларнинг;
қонунчилик билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг муҳрларида ва ҳужжатлари бланкаларида;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг расмий нашрларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг пул белгиларида;
8) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, идентификацияловчи ID-картасида ва дипломатик паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карталарида;
9) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад устунларида; 10) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторининг почта вагонлари ва почта қутиларида;
11) умумдавлат намунасидаги ҳужжатларда;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда акс эттирилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвиридан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
5-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
5-1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
6-модда.
Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
7-модда.
Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
8-модда
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонунчилигини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
616-XII-сон
This work is in the public domain in the U.S. because it is an edict of a government, local or foreign. See § 313.6(C)(2) of the Compendium of U.S. Copyright Office Practices, 3rd ed. 2014 (Compendium (Third)) . Such documents include "legislative enactments, judicial decisions, administrative rulings, public ordinances, or similar types of official legal materials."
These do not include works first published by the United Nations or any of its specialized agencies, or by the Organization of American States. See Compendium (Third) § 313.6(C)(2) and 17 U.S.C. § 104(b)(5). A non-American governmental edict may still be copyrighted outside the U.S. Similarly, the above U.S. Copyright Office Practice does not prevent U.S. states or localities from holding copyright abroad, depending on foreign copyright laws and regulations. | |
|