Jump to content

ЎТИЛ/БЕТАЙИН

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕТАВФИҚ БЕТАКАЛЛУФ

БЕТАЙИН [бе.. + тайин] 1 Бор-йўқлиги, юз бериши ёки бермаслиги аниқ бўлмаган, номаълум, тайинсиз. Ғуломжон ҳушига келди. Уни энди бетайин бир қўрқув ҳушига кел-тирган эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Йигитманки, таваккални қиламан, Бетайин юртларга кетиббораман. «Муродхон». Кўзи-бой чолнинг касби бетайин. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса.

2 Бир зайлда, бир гапда турмайдиган; тутуриғи, бурди йўқ, беқарор. Бетайин одам, mm Қўрқоқ, бетайин, иродасиз, маелаксиз, ношуд одам бошига оғир бир мушкул тушганда сотқинлик қиларкан-да! С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди. Болалар одамгарчилиги йўқ, бетайин кимеа экан, дейишмасмикан? С. Сиёев, Ёруғлик.

3 Таги пуч, асоссиз, беҳуда; мужмал; мақ-садсиз. Бетайин гап. Бетайин жавоб. н Кампир, йиғлаб, бунда савол қилаеан, Бетайин гапирсанг, тайин ўласан. «Гулшанбоғ». Гаранг қилди бу бетайин юришлар, Соқибулбул, ўйлаб, бергин маелаҳат. «Маликаи айёр».