БАҲРАСИЗ айн. бебаҳра. 1 Баҳрасиз қолмоқ. м Баҳрасиз илму ҳунардан ҳам муқаррар дангаса.. Ҳабибий.
2 Фойдасиз; тушунмайдиган, дидсиз. Ҳавода пайдо бўлган қора булутлар осмон гумбазида сайр этар, баҳрасиз сояларини экинлар устига ташлаб, кўк юзидан бир зумда ғойиб бўлар эди. Н. Сафаров, Наврўз. Баҳрасиз олдида, Эркин, Очма кўнгил даф-таринг, Неки ёзсанг, дил сўзини Англаган инсонга ёз.. Э. Воҳидов, Муҳаббат.