Jump to content

ЎТИЛ/БАҲРА

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲР БАҲРАЛАНМОҚ

БАҲРА \ф. ь— ҳисса; қисмат; фойда]: баҳра олмоқ 1 Фойда, манфаат, наф олмоқ. Дарёлар суви беҳуда оқди. Деҳқон истаганича ундан баҳра ололмади. Н. Сафаров, Оловли излар. Баҳра ололдими бир зот юраги ? Бирор қалб ғуборин юва олдингми? Э. Воҳидов.

2 Лаззат, ҳузур, роҳат олмоқ. Ўзи сувга қонгач, гўё ғўзалари ҳам ундан баҳра олгандек қувонди. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Табиат яратган мўъжизалардан баҳра олмоқ учун инсон соғлом, бақувват ҳамда зукко бўлмоғи зарур. Газетадан. Унинг ҳаёти эса кулги билан суғорилган, ундан баҳра олган, узоқ умр кўрган санъаткор ҳаётидир. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.

3 кўчма Илҳомланмоқ, руҳланмоқ; таълим олмоқ. Ойбек рус шеъриятига кўп муро-жаат қилган, ундан баҳра олган ижодкор эди. Газетадан. Олурман баҳра ҳикматли сўзинг-дан, Сухандонсан, сухандонсан, сухандон. Ҳабибий. Нарзи вақти билан ҳаёт макта-бидан баҳра олиб, донишманд бўлиши мумкин эди. Н. Сафаров, Оловли излар.

кўчма Озиқланмоқ, тўйинмоқ. Тупроқ намидан баҳра олиб, чигит бир текис униб чиқди. «Ўзбекистон қўриқлари».