Jump to content

ЎТИЛ/БАҲР

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲОСИЗ БАҲРА

БАҲР I [a. j^j — улкан дарё, денгиз) 1 Денгиз; океан. Бепоён олам, баҳри муҳитлар, ўзи кўрмаган маҳобатли тоғлар, дунё мам-лакатлари, номаьлум қитъалар. С. Сиёев, Аваз. Бир ёнингда эса Севандай баҳр, Мисоли булутлар ичида қамар. А. Орипов.

кўчма Олам, дунё; бойлик. Терди санъат баҳрининг қимматбаҳо инжусидан. Ҳабибий.

3 кўчма Туғён, тўфон. Булоқларда қай-нади ғазабнинг баҳри, Қотилларни совурди ўлканинг қаҳри. М. Шайхзода, Чорак аср девони.

4 кўчма Меҳр; ишқ-муҳаббат доми. Йигитлар талтаяр қизлар баҳрига. «Гул-норпари». Булбул саирар тоза гулнинг баҳрига. «Ойсулув». Мен тушувдим Нигоройнинг баҳрига, Шунинг-чун борувдим сиз хон шаҳрига. «Нигор ва Замон».

БАҲР II \а. ад. Аруз шеърий тизи-мидаги ўн тўққизта шеърий вазн гуруҳ-ларидан ҳар бири (қ. аруз). Рубоий, анъанага кўра, арузнинг «хазаж» баҳрига мансуб «ахрам» ва «ахраб» вазнларида ёзилади. «Ўзбек адабиёти».

БАҲР III [ф. — баҳра, насиб; фойда] айн. баҳра. Навоийнинг санъати зўр назмида, Эл баҳр олур ўз суҳбати, базмида. Ҳабибий.

Баҳри (ёки баҳридили)ни очмоқ Кўнг-лини очмоқ, руҳини енгил, кайфини чоғ қилмоқ... Оромбахш ҳаво, хушбўй ҳид уларнинг [Саодат билан кампирнинг] баҳрини очмоқда. И.Раҳим, Ихлос. Кишининг баҳрини очадиган салқин бир оқшом эди. О. Ёқубов, Тилла узук. Эшик очилиб, бирдан ичкарига урган шамол-дан бир оз баҳри очилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Майса барглари учида ялтираган шудринг доналари одамнинг баҳридилини очар эди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб. Баҳридан ўтмоқ (ёки кечмоқ) Фойдасидан, нафидан, ҳатто ўзидан ҳам воз кечмоқ. Яхшиси бундай бевош хизматкорнинг баҳридан кечиш керак. С. Айний, Дохунда. Бўри полвон пирига ошна бўлмайди. Валихўжа ака, боши олтиндан бўлса ҳам, шу одамнинг баҳридан ўтинг! Н. Сафаров, Наврўз.