ЎТИЛ/БАХТСИЗЛИК

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХТСИЗ БАХШ

БАХТСИЗЛИК 1 Бахти кулмаганлик, бахтга эришмаганлик; омадсизлик. Бахт билан бахтсизлик етаклашиб юраркан-да доим. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Анварнинг бу ҳолати балки оила бахтсиз-лигидан, ота-она бағрида яйрамаганлигидан туғилгандир десак, унинг икки оғаси бундай эмас эдшшр. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Севувчилар васл оқшомида бахт шаробини ичишса, булар бахтсиыик оғусини ичмоқда эдишр. М. Исмоилий, Фарғона т.о. У бўй-басти чўзилиб, турмуш қурди-ю, бошига бахтсизлик ёғгьъди. Ҳ. Шамс, Душман.

2 Кўнгилсиз, нохуш ҳолат ва унинг сабабчиси бўлган воқеа, ҳодиса. -Хон зўр бахтсиз.шкка учраган, — деди чўпон. «Чалпак ёққан кун». Адолат ҳам кейинги воқеалар қандайдир катта бахтсизликдан хабар бераётганини тушуниб, бўшашиб кетди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.