ЎТИЛ/БАРБОД

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАҲНА БАРВАСТА

БАРБОД [ф. jLi^j — беҳуда, бекорга, зое] Хароб, вайрон, бузилган, совурилган. Ўзаро талашлар, фитнаю фасод Меҳнатни, савдони, қўшиқни эзди, Экин пайҳон ўлди, кўприклар барбод. Шайхзода. Бузуқни туза-тиш, барбодни обод Бизнинг халқимизга бўлур муяссар. Ғ. Ғулом.

Барбод бўлмоқ 1) йўққа чиқмоқ, чиппак-ка чиқмоқ, пучга айланмоқ, йўқ бўлмоқ. Душманнинг тўрт бор ҳужуми ҳам барбод бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар. Ёшшги, номус-иффати, умид-армонлари барбод бўлди. К. Яшин, Ҳамза. Уф., энди-чи, энди.. ҳаммаси барбод бўлди.. ҳа, барбод бўлди. Ж. Жабборов, Севинч ёшлари; 2) бузилмоқ, пачава, расво бўлмоқ. Тўрабек бу топшириқни бажара олмаса, эртага ишимиз барбод бўлади. А. Раҳ-мат. Қочса, ҳамма иш барбод бўлишини, ўзи устидаги гумон чинга айланишини биларди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.; 3) совурилмоқ, беҳуда сарф бўлмоқ. Ноқобил ўғил туфайли унинг бор топган-тутгани тез фурсатда барбод бўлди. Газетадан. Барбод қилмоқ (ёки этмоқ) Хароб, вайрон қилмоқ; йўққа, чип-пакка чиқармоқ, йўқ қилмоқ. Кимдир тузар уни, кимдир бузади, Кимдир борини ҳам қилади барбод. А. Орипов. Душманнинг мудофаа истеҳкомлари барбод этилди. Т. Рустамов, Мангу жасорат. Чўлни обод қилган ҳам сув, Боғни барбод қилган ҳам сув. Газетадан. Чорва птнини барбод қилди. С. Анор-боев, Оқсой.