ЎТИЛ/БАРАКАЛИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАКА БАРАКАЛЛА

БАРАКАЛИ 1 Тўкин-сочин, мўл-кўл, яхши натижали. Кўклам дўл, жала бўлишига қарамай, баракали ҳосил олишга эришдик. «Ўзбекистон қўриқлари». Хирмонимиз баракали бўлса, давлатимиз, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Газетадан.

2 Мавжуд ҳолатидан қатьи назар кўп-чиликка етадиган; фойдали; татимли. [Тош-хон:] Ҳа, жуда баракали қозон, ўзига ҳам юз челак сув кетади. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи.

Қўли баракали Қўлига тушган, қўлида бўлган нарсанинг, ишнинг баракасини оширадиган одам ҳақида. Чўлоқ бўлса ҳам, қўли баракали. Экини ҳар йили ҳам чакки бўлмайди.. Ойбек, Танланган асарлар.

3 Серунум, сермаҳсул, самарали. Баракали иш. Баракали меҳнат. ят Эрталабки терим унумли, баракали бўлади. «Ёшлик».

Бу рақамлар кекса санъаткорнинг баракали умрини ва унинг халқ олдида қилган катта хизмапыарини кишининг хотирида жонлан-тиради. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.