Jump to content

ЎТИЛ/БАРАКАЛЛА

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАКАЛИ БАРАКАТ

БАРАКАЛЛА [a. «iildjLj — сени худо му-борак қилсин; офарин] унд. с. 1 Кимсанинг бирор ҳаракатидан мамнунликни, маъ-қуллаш, мақтовни англатади. Баракалла, йигит.'Мана бунисига қойил! К. Яшин, Ҳамза. -Баракалла, чеварим. Балли, ҳимматли қизим, — деб Нор ота сўзини завқланиб тугатди. Қ. Муҳаммадий. Баракалла, баракалла, ажаб қилибсизлар! Хўп қи^шбсизлар! М. Исмоилий, Фарғона т.о.

2 Маъқуллаш, тасдиқ маъносини англатади. Баракалла, мана энди ўзингизга кел-дингиз. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

3 Норозилик, қониқмаслик маъносини англатади. -Баракалла-е! — дедштр масхара қилгандай кулиб. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ. \Кумуш:\ -Дўппи тикибўтирибсиз-ку, менинг олдимга чиқармидингиз, баракалла сизга! — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

<a name="bookmark11"></a>БАРАКАЛЛАЧИ айн. ҳайбаракаллачи.

<a name="bookmark12"></a>БАРАКАСИЗ айн. бебарака.