БЕШБАТТАР [ф. J^i ~ ортиқ, кўп + — жуда ёмон] Ниҳоят даражада, ўтакетган даражада, ҳаддан ортиқ; жуда оғир, қийин (салбий маънода). Қассобнинг эсига дафъатан тунов кунги дилхиралик тушиб, кўнгли бешбаттар ғаш тортди. «Ёшлик». Бошингга бундан бешбаттар кунлар тушса, кимларга сиғинасан, Қумриой? «Ёшлик». Эй бечоралар.. Бу шаҳарда биздан ҳам бешбаттар камбағаллар борга ўхшайди. П. Турсун, Ўқитувчи.