Jump to content

ЎТИЛ/БЕТ

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕСЎРОҚ БЕТА

БЕТ 1 Одам бошининг олд қисми, олд томони; юз, афт. Унинг [қизнинг] бетидаги қуюқ қора қоши, қорачиғи, йирикдан келган ўйноқи кўзлари Элмуродга Муҳаррамни эс-латди. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Гўё бу сеҳргар чол ҳамма сирни бетдан ўқиб олар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Хон, Аваз-нинг гапини эшитмагандек, бетини буриб, қаватидаги наққошга нимадир тайинлаган бўлди. С. Сиёев, Аваз.

2 Юзнинг ёноқдан ияккача бўлган икки томонидан ҳар бири; чакка. Икки бети қип-қизил олмадай. н Дока рўмолин дол қўйган, ўнг бетига хол қўйган. «Қўшиқлар». Икки бети йилтиллаб, Новвой ширмой кулчадай.. «Нурали».

3 Бирор нарсанинг беткай, сирт томони, юзаси. Ернинг бети сергиб, тобига келиши бшюн чигит экишга киришувимиз керак. Газетадан. Ҳовуз бетига кумушдай йилтироқ танга балиқлар чиқиб, нон ушоқларини илиб кета бошлади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар. Сол қалқибтурибди сувнингбетида. «Нурали».

айн. саҳифа 1. Газетанинг тўртинчи бети. н Эртасига ҳалиги шеър газетанинг иккинчи бети бошида босилиб чиқиб, ҳам-манинг оғзида қироат қи/шнди. А. Қодирий, Кичик асарлар. Ахир неча юз бет келадиган асарни кеча-кундуз ухламай, кўз нурини тў-киб, қўлда ёзиб чиқишнинг ўзи ҳам меҳнатга кирмайдими? Шукрулло, Сайланма.

кўчма Томон, чет, соҳил. Салорга яқин-лашганда, сувнинг нариги бетидан хотин-ларнинг товуши келди. Ойдин, Ўзидан кўрсин. Сал юришгандан кейин аёл, етдик, деб кўчанинг чап бетидаги эшик олдида тўхтади. С. Аҳмад, Уфқ.

кўчма Темирдан ясалган асбоб-қурол-ларнинг тиғи, дами. Ер кетмоннинг бетини қайирадиган даражада тош-метин бўлиб муыади. С. Анорбоев, Оқсой.

Бет бўлмоқ Юзма-юз бўлмоқ, рўпара келмоқ, учрашмоқ. ..бола-чақасининг кўз ўнгида шарманда бўлган одам қайта бошдан уларга бет бўлишга ҳадди бўлмайди. «Ёшлик». Бет бўламан деб тағин мелисага тушиб қолма. «Шарқ юлдузи.». Бет олмоқ Қалинлашмоқ, қаймоқланмоқ. Эрташб сут бет олади ва бир оз қуюқ тортади. К. Маҳмудов, Узбек тансиқ таомлари. Бет чидамайди Уяласан, номус қиласан киши. Ҳадеб гап эшита-веришга бет чидамайди. Бетга айтмоқ Ая-масдан (яширмасдан) ўзига айтмоқ. Бетга айтганнинг заҳри йўқ. «Аския». Бетга чопмоқ Юз-хотир қилмай тик гапирмоқ. Бетига оёқ қўймоқ қ. оёқ. Бетига қарамай 1) ҳисоб-лашмай, сахийлик билан. Пулнинг бетига қарамай сарф қи>шоқ; 2) аямай, аяб ўтир-масдан. Отнинг бетига қарамай, кечикмай номани етказ. «Юсуф ва Аҳмад». Қараманг отнинг бетига, Қамчилар уринг этига. «Гул-норпари». Бети йўқ Ор-номуси йўқ, юзсиз. Элга қўшилганнинг кўнгли тўқ, элдан аж-рсыганнинг бети йўқ. Мақол. Бекорчининг бети йўқ, Қозон осар эти йўқ. Мақол. Бетинг борми? Уятинг, ор-номусинг борми? ..бе-тини кўрмаган Ҳеч кўрмаган, бошдан ке-чирмаган, ўзи нима эканлигини билмайдиган. Эеини танигандан буен хаста бўлмаган, табиб бетини кўрмаган Иўлчи.. Ойбек, Танланган асарлар. Бетини кўрмай кетмоқ Йў-қолиб, узоқлашиб кетмоқ; жудо бўлмоқ. Ўн беш йил Шодмонбойнинг пулсиз хизматини қилиб, охирида ўн тўрт йш қишлоқ бетини кўрмай кетсин. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой. Бетини сидирмоқ Уятни йиғиш-тириб қўймоқ, лўлилик қилмоқ. Қи^шб шар-мандалик, бетни сидирди, Юлиб кўз, ҳийлаи найранг қидирди. Ҳабибий. Бетини юлмоқ Дод-фарёд солиб, бетини тимдаламоқ. Онам ёнимга келиб, бетини юла 6ouhiadu: -Нима бало қшдинг, жувонмарг? Энди эл-юрт олдида қандоқ тирик юрамиз? П. Турсун, Ўқитувчи. Бетини қайтармоқ Шаштини тўхтатмоқ, орқага буриб ташламоқ, чеки-нишга мажбур қилмоқ. Лаьнати фашистнинг бетини бир қайтариб олсак, марра бизники.. С. Сиёев, Ёруғлик. Бети қалин (ёки қаттиқ) Гап таъсир қилмайдиган, ор-номуси йўқ, сурбет. Бетимнинг қалини — жонимнинг ҳузури. Мақол. ■■ Умид қилма энди суту қатиқдан, ўргилдим-ку сендек бети қат-тиқдан. А. Пўлат. Бети қолмаслик Ботина олмайдиган, уяладиган бўлиб қолмоқ. Ўзим чиқай десам, бетим қолмади. С. Сиёев, Ёруғлик. Бети қора Эл олдида уятга қолган, юзи шувут. Бадфеълнинг бети қора. Мақол. Бети қотмоқ Гап таъсир қилмайдиган, уял-майдиган бўлиб қолмоқ. Болани сўксанг, бети қотар, Урсанг — эти қотар. Мақол. Бети қурсин қарғ. Юзини кўришга тоқатим йўқ, кўзга кўринмасин, йўқолсин, ўлсин, қуриб кетсин. -Бетларинг қурсин, одамхўрлар.'— деб ғижинарди. Ғайратий, Унутилмас кунлар. Қайси (ёки не, қандай) бет билан Қандай қилиб, уялмай-нетмай. Акам — жигарим. Суюнаман! Лекин.. энди унга қайси бетим билан рўпара бўламан! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Не бет билан Қўнғирот элга бораман. «Алпомиш». Қўлини бетга тортмоқ Фотиҳа қилмоқ, дуо қилмоқ, фотиҳа бермоқ. Душман битган — бари жонни сотади, Мирза Маҳмуд қўлни бетга тортади. «Юсуф ва Аҳмад».