Jump to content

ЎТИЛ/БЕРИЛМОҚ

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕРИЛЛИЙ БЕРИЛУВЧАН

БЕРИЛМОҚ1 Бермоқ 1, 2, 4-6 фл. мажҳ. н. Хат эгасининг ўз қўлига берилади. Ёзма ишга бир соат вақт берилади. Китоб уйга берилмайди. а Бу қий-чув орқасидан меҳ-мошшрга қуюқ-суюқ берилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

2 Бирор кимса ёки нарсага ихлос, меҳр қўймоқ, садоқат боғламоқ; бирор нарсага ружу қилмоқ, ўрганиб кетмоқ. Мусиқага бершшоқ. шт \Хўжаев:] Қайси кўзим билан кўрай. Ҳалиги нотиқ ўзимизнинг Шукрулло афанди экан. Наҳотки, у киши шу қадар берилиб кетган, деб ўйладим. 3. Сайд, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди. Айта қолинг, Авлиёота — қозоқ юрти, норинхўрликка кўпроқ берилганга ўхшайсиз-а? Ойбек, Танланган асарлар.

3 Чўммоқ, ботмоқ, маҳлиё бўлмоқ. [ Гул нор] Ўзининг паришон хаёлига берилиб, кимсасиз ҳовлида кеза бошлади. Ойбек, Танланган асарлар.

4 Бўш келмоқ; таслим бўлмоқ. Ота-бекнинг бу мактуби Кумушга бўлган муноса-батининг ҳамон боқийлигини.. ўзининг осонлик билан рақибга берилмаслигини сўзлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.