БЕОМОН [бе.. + омон) рвш. Омон бермай, шафқат қилмай, аёвсиз, шафқатсиз. Кечаси аллаким гўё унинг устига бостириб келди-да, қўлини кўкрак қафасига суқиб, юрагини беомон эзғилай бошлади. «Ёшлик». Шафтолини бир чумчуқ беомон чўқилаяп-ти. С. Аҳмад, Таъзим. Бадкирдор одамлар бир кун беомон Ярадор қилдилар қўшиқни. А. Орипов, Йиллар армони.