ЎТИЛ/БЕМАЪНИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕМАШВАРАТ БЕМАЪНИГАРЧИЛИК

БЕМАЪНИ [бе.. + маъни] 1 Одоб-қоида дойрасидан ташқари; маъноси, мазмуни йўқ; маъносиз. Бемаъни жуша. т» Кишининг бемаъни гаплардан ўзини тийиши унинг мўминлиги нақадар чиройли эканлигидан далолат беради. «Фан ва турмуш». Унинг бемаъни жавдираган кўзларида ҳали ҳам қандайдир ҳусн сақланиб қолган эди. С. Зунну-нова, Гулхан. Талъат биринчи курсданоқ Ҳамида деган қизни суюб қолган, шу қиз бўлмаса, дунё кўзига қоронғи, бемаъни кўриниб кетарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

2 Қуруқ сафсатадан иборат бўлган; ҳа-қиқатга мутлақо зид; асоссиз; кераксиз, беҳуда. Ҳа, бугун ҳам анча бемаъни суханбозлик қилди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. -Қан-чалик бемаъни, қанчалик бемаъни ўйлар! — юзини кафти бшшн бекитиб жшшайди Шер-бек. С. Анорбоев, Оқсой. Бу айб шунчалик уйдирма ва бемаъники, прокуратура ходими-га батафсил жавоб бериб ўтиришни лозим топмадим. О. Ёқубов, Излайман.

3 Одоб-ахлоқдан ташқари, ярамас; бемаза, бўлмағур. Бемаъни қилиқлар. яш Асалнинг шунақа бемаъни ишлари кўплигидан биз ҳам.. куйиб ётибмиз. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Хотинларнинг бемаъни қий-чуви.. ҳамма ёқни тутди. Ойбек, Танланган асарлар. Аҳмад ҳам жилмайди. У бемаъни қаҳқаҳани, мунофиқона ҳиринглашларни ёмон кўрарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат.

4 Ножўя, бемаза ишлар қиладиган, ёмон, ярамас; бўлмағур. -Ғози эшон ҳузу-рингизда экан! — деди махдум, — ўзи кўп бемаъни одам. Зиёфат-миёфат деб, яқин бир соат вақтимни олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.