БЕЛ I 1 Орқа суякнинг (умуртқа поғо-насининг) пастки қисми. Одамнинг бели. Отнинг бели. Бели букчайган. Бел мускул-лари. Бел оғриғи. н Бели синиб ётган сарбоз ҳам ойга тикилар, ундан нажот йўқ. Мирмуҳсин, Меъмор.
Бели оғримоқ Меҳнат билан машғул бўлмоқ; меҳнат-машаққат қилмоқ. -Ёш, янги деҳқон-да, ҳали бели оғримаган! — дейди Холмирза ака. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой. Бел оғритмоқ (ёки қайиштирмоқ) Жон койитиб, астойдил меҳнат қилмоқ. Ҳа, бўлмаса, жонингиз ачиганими бу? Ерни белин-гиз қайишиб чопганингизда, жонингиз ачир эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Бели оғримаганиинг нон ейишига қара (ёки нон ейишини кур) Ўзи ишламасдан, бировнинг меҳнати билан топилган нарсани қадр-ламай, тежамай сарф қилувчи одамга нис-батан айтилади.
2 Гавданинг кўкрак қафаси билан бўкса ўртасидаги энг хипча қисми; биқин. Бели йўғон одам. Бели хипча қиз. м «Тортиш-мачоқ» бошланди: қиз томондан гупчакдек юм-юмалоқ хотин белини белбоғ билан маҳкам боғлаб, ўртага тушди. Ойбек, Танланган асарлар. Улар қизнинг бўйи, бели, елкаси ва қўлларини ўлчаб ёзиб олишди. И. Раҳим, Ихлос. Бувинисо икки қўли билан белини ушлаб, қаддини кўтарди. Ойдин, Ҳикоялар.
3 кўчма Ён, чўнтак ёки белбоғ маъносида. Белимда пул, бошимда савағичдан тўқилган катта қафасда куккулаб турган бир жуфт қумри. Ғ. Ғулом, Шум бола. Беш-ўн қоғозни белимга ту гиб, уст-бошимни бут қилиб.. юртимга жўнаб кетай дегандим. Ойбек, Танланган асарлар. -Белимдаги зоғора нонни сувга ботириб еб, кунни кеч қилдим,— деди қаландар йигит Авазга. С. Сиёев, Ёруғлик.
4 Бирор нарсанинг ўрта қисми, ўртаси. Шўхсой қишлоқнинг қоқ белидан айқириб оқади. Ҳ. Назар, Сўнмас чақмоқлар. Пўлат абзал, найзалар синиб борар белидан. «Нурали». У [Қў қон J Сўх дарёси ва ундан тара-либ чиқадиган кўплаб ариқлардан суғори-ладиган воҳанинг ўрта белида жойлашган. К. Яшин, Ҳамза.
5 кўчма Жисмоний ёки моддий кучнинг рамзи. Ёмонга эл бўлгунча, Яхшига бел бўл. Мақол.
Бел олишмоқ (ёки ушлашмоқ) 1) куч
синашмоқ (курашда, жангда). Элмурод саҳн ўртасида тўшанишган ёипар томонга кетди. Бу ерда кураш бошланган бўлиб, Давлатёр билан Маъмуржон бел олишмоқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи; 2) кўчма ким ўзарга ўйнамоқ, мусобақа, рақобат қилмоқ. Бел уш-лашганда, отангни аяма. Мақол. а Сидиқ-жон сизга шогирд тушмоқчи. Маллавой кулди: -Мен билан бел ушлашмоқчи денг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
6 геогр. Тоғ ва тепаликларнинг эгарсимон энг баланд жойи. Бўз йигитлар бир ғайрати тошиб, Неча тоғдан, неча беллардан ошиб.. «Ёдгор». Сени минган беклар дарёдай тошди, Неча белу неча тоғлардан ошди. «Маликаи айёр».
Бел боғламоқ Бирор ишга астойдил киришмоқ, жазм қилмоқ. Дўстларим.. Сиз билан биз улуғ ишга бел боғладик. Бу ғоят хатарли иш. Аммо биз қўрқмаймиз. Ҳ. Ғулом, Машъал. Бобур жуда бир қалтис ишга бел боғлаганини сезди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар. Белига тепмоқ Бирор ишга, айни қизиб турган, долзарб пайтида истамаган, кутилмаганда халал бермоқ, путур етказмоқ. Сенмисан? Аммо уйқунинг ҳам белига теп-динг-да, Тинчликмиўзи?О. Ёқубов, Пьесалар. Суҳбат авжига чиққанда кириб келган икки йигит гапнинг белига тепди. С. Маҳкамов, Дала тонги. Белини кўтармоқ 1) қаддини тик қилмоқ; қоматини ростламоқ; 2) моддий жиҳатдан қучли, қудратли бўлмоқ, қилмоқ. ..экин майдонларини кўпайтириш.. колхознинг белини кўтаришга катта куч бўлар эди. С. Зуннунова, Олов. Белини синдирмоқ Катта моддий, жисмоний ёки маънавий зарар етказмоқ. Беҳуда ҳаракат белни синдиради. Мақол. ж Гапнинг белини синдирманглар, жим туринг, Ҳайдарча гапираверсин. С. Айний, Жаллодлар. ..ҳосил нобуд бўлди, ишимизнинг бели синди. С. Айний, Қуллар. Бели узилмоқ Ҳалок бўлмоқ; енгилмоқ. Биз худонинг суйган бандаларимиз, бизга осил-ганларнинг бели чўрт узилади! К. Яшин, Ҳамза. Белини букмоқ Енгмоқ, майиб қилмоқ, ҳалок қилмоқ. Тўғри, сенинг қароринг жуда тўғри, қуролимиз бўлмаса, Куропат-кин белимизни букиб қўяди! Н. Сафаров.
БЕЛ II Ер қазиш, сочилган нарсалар-ни олиб солиш, тўплаш учун ишлатила-диган ёғоч сопли темир қурол; белкурак. Бел билан ер кавламоқ. Белни пешлаган билар, ерни ишлаган билар. Мақол. н Кўп гапир-гандан кўра, қўлингга белни ол-да, га^ага чиқ. «Ёшлик».