БЕКИТИҚЧА рвш. Киши (ўзгалар) билмайдиган қилиб, бошқалардан яшириб; яширин, пинҳона. Қизнинг феьли-атворини, юриш-туришини очиқ ва бекитиқча.. узоқ таьқиб этди. Ойбек, Танланган асарлар. Бу киши энди «художўй» бўлиб қолдилар. Беш вақт бекитиқча намоз ўқийдилар. Ў. Ҳо-шимов, Икки эшик ораси. Ҳасан чойхоначи ҳинд чойини ҳалиям бекитиқча сотар экан-да. X. Султонов, Онамнинг юрти. Ҳозир эса, бошқалар назарида, йигит бекитиқча равишда буларни [аёлларни] пойлаб тургандек бўлди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота.