Jump to content

ЎТИЛ/БЕДАВО

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕДАВЛАТЛИК БЕДАЗОР

БЕДАВО [бе.. + даво] 1 Давоси йўқ, тузалмайдиган, тузатиб бўлмайдиган. Тоҳир-жон киноя бшан жилмайди: «Меники бедаво дард, укам. Бирон кун енгилланиш йўқ». Ойбек, Танланган асарлар. «Ҳамма дардга бор даво, ошиқнинг дарди бедаво», дебди шоир. П. Турсун, Ўқитувчи.

Дарди бедаво 1) давоси йўқ, тузалмас касаллик. Вафосиз ёр, деб тушдим бу дарди бедаволарга, Ўлимнинг ваҳмидан ҳардам юрак тўлганга йиғлайман. Ҳамза, Паранжи сирлари; 2) кўчма с. т. тузатиб, эпақага кел-тириб бўлмайдиган (иш, нарса ёки одам); дахмаза. Бу жуда дарди бедаво иш бўлди-да!

2 кўчма с. т. Кўриниши хунук, ёқимсиз; чиройлининг акси. Эрим қиморвоз бўлса ҳам, чўтир, бедаво бўлса ҳам, ёмон эмасди. М.

Исмоилий, Фарғона т.о. Чиройлимисан?Ҳа, ҳа, хунуксан, бедавосан! Бўйнингга ол, хунукман де! Ҳамза, Бой ила хизматчи. Туркийда келтирибдурларким: «Қўнса дав-латнинг қуши бир бедавонинг бошиға, Кўр-гали келгай Сулаймон ул гадонинг қошиға». А. Қодирий, Меҳробдан чаён.