Jump to content

ЎТИЛ/БЕГОНА

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕГОЙИМ БЕГОНАЛАШМОҚ

БЕГОНА I [0. — қариндош ёки

таниш бўлмаган; ёт] 1 Қариндошлик ёки бошқа жиҳатдан бир тоифадаги, гуруҳдаги кишилардан четда турувчи, уларга муно-сабати бўлмаган; ёт. Менга бегона бўлсангиз, ўғлингизга бегона эмассиз-ку. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Йўлчи учун бу қиз энди бегона эмас. Ойбек, Танланган асарлар. Элмурод унинг ё'нида ўтирар ва беихтиёр унинг чиройли кўзларига дамба-дам қараб қўяр, назарида, Фотима тобора узоқлашиб, тобора ёт ва бегона бўлиб бораётганга ўхшар эди. П. Турсун, Ўқитувчи.

Бегона қилмоқ 1) ўзидан узоқлаш-тирмоқ, ёт кишилар қаторига ўтказмоқ; 2) кўчма четга кеткизмоқ, бировнинг қулига, ихтиёрига ўтказиб юбормоқ. Агар бундан кейин ҳам насияга гўшт олмоқчи бўлсалар, савдони бегона қилмай, менинг олдимга келаверсикшр. «Латифалар». Ақлни бегона қишанг! Агар чора кўриш лозим бўлиб қолса, мен бу ерда. Н. Сафаров, Соҳиб чангал.

2 Тегишли бўлмаган, четдан келган; чет. Тушари ҳар ҳовли эшигида ўша ерда яшов-чилардан навбатчилар тайинланади — бегона кирмасин. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Бир ерга янги келган бегона одам дарров ҳаммани таний олмайди. П. Турсун, Ўқитувчи.

3 Ўзгаларга тегишли, нотаниш; ўзга. Бегона шаҳар. м Мана энди, бегона кўз, бегона қулоқнинг йўғида учови хохолашиб, оғиз-бурун ўпишибкелаётир. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Аёл.. бегона тилда гапшшувчиларга тикилиб, ранги ўчиб, ўрнидан турди. Ойбек, Қуёш қо-раймас. Уларнинг [меҳмонларнинг] гаплари, муомалалари, юриш-туришлари Иўлчига томом бегона туюлди. Ойбек, Танланган асарлар.

4 кўчма Хабари бўлмаган, кўрмаган, билмаган; ёт. Ҳаётнинг дағал муома,шсидан бегона, фақат унинг чучук сўзларинигина тинглаб келган Отабекка бу хўрлик тур-мушдан биринчи зарба эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Аммо Унсиннинг кўнгли ўйин-кулгини кўтармас, шодлик унга бегона эди. Ойбек, Танланган асарлар.

Бегона ўт Одамлар экмайдиган, аммо маданий экинлар орасида тасодифий уруғ-дан кўкариб чиққан ёввойи ўт. Ердан яхши унум олиш учун ернинг бегона ўпиардан тоза-ланиши, кузда чуқур чопилиши, гўнг солиниши каби масалсишрга кўп аҳамият бериб қолади. А. Қодирий, Обид кетмон.

БЕГОНА II Бекларга, беклар наслига хос бўлган, дабдабали, ҳашаматли; бекларча.