БЕБОШВОҚ I Бўшатиб, ечиб юборил-ган, бошвоқсиз. Бебошвоқ мол. н Сыгыр жоныворны йыл-ўн ыккы ой бебошвоқ қўй-дынгмы — тамом, ундан қўлингни ювиб, қўл-тиғшгга уравер. Ў. Умарбеков, Юрак сўзлари. Бизнинг даргоҳга яқин жойда икки яшар чамали бир ола танача бебошвоқ ўтлаб юрар эди. Ғ. Ғулом, Шум бола.
2 кўчма айн. бебош 3, 4, 5, 6. Бетон-чиларимиз орасида бир-иккита бебошвоқ болалар бор, улар кўпинча одамларни ишдан қўйиб, сандироқлаб юради. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар. Азизхон.. элга нафи тегмайдиган бебошвоқ йигит. У. Норматов, Талант тарбияси. Чақмоқдай бебошвоқ, тошқиндай бераҳм, Лекин кўзларингда бир олам ҳаё. Миртемир.