Jump to content

ЎТИЛ/БЕБАҲО

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕБАҚО БЕБАҲРА

БЕБАҲО [бе.. + баҳо] Ҳеч баҳолаб, ба-ҳосига етиб бўлмайдиган, ўта қимматли; баҳосиз. [Навоий:] Сенга беш бебаҳо ҳайкал қурурмен. Гаҳи Лайли, гаҳи Ширин бўлиб сен, Яшарсен доимо достонларимда. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз, Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг. Ғ. Ғулом. Муҳаббат деган нарса жуда оз кишиларга насиб бўладиган бир дурри бебаҳодир. А. Қодирий, Ўтган кунлар.