ЎТИЛ/БАҲУЗУР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲСЧИ БЕ

БАҲУЗУР [ба.. + a. - иштирок

этиш; келиш, кўриниш] рвш. 1 Хотиржам ҳолда, ўнғайсизлик сезмасдан, ташвишдан холи ҳолда, шошилмасдан, бамайлихотир; бемалол. -Баҳузур ёйилиб ўтираверинглар. Далада ёз палласида ёйилибўтириш роҳат,— деди меҳмонларга мурожаат қилиб бой. Ойбек, Танланган асарлар. Бу одамлар.. дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган, баҳузур ёнбошлаб ётиб.. бамайлихотир, ҳузур қшиб кулишар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

2 Ҳеч қандай қийинчиликсиз; бемалол. Бу ишни у баҳузур бажаради. яш Мен ўзига тўқ одамнинг боласиман, отамнинг топ-гани, ўзимнинг деҳқончиликдан топганим битта қорнимга баҳузур етади. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Ора узоқ бўлса ҳам, [Мастон кампирнинг] эркакча овози Ғулом-жонга баҳузур етиб келди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

3 кесим взф. Бемалол, рухсат; майли. -Че-кишга қаршилик қилмайсизларими? -Баҳузур. Ойдин, Суҳбати жонон.

Ўзига баҳузур Ҳеч нарсадан муҳтожлиги йўқ, ўзига тўқ. У ўзига баҳузур одам.