ЎТИЛ/БАҚУВВАТ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҚРАЙТМОҚ БАҚУВВАТЛИК

БАҚУВВАТ |ба.. +қувват] 1 Куч-қуввати нормал даражадан ортиқ, зўр жисмоний кучга эга бўлган; кучга тўла, кучли. Бақувват одам. Бақувват йигит. Бақувват аёл. Бақувват от. а Мирзабой жисмонан анча бақувват эди. «Ёшлик». Тогда гавдали, бақув-ватлар керак бўлади, деб ўйлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Бу эркак ўзи суяниб турган қоядек дағал ва бақувват, қуёшдек иссиқ ва ҳузурбахш эди. «Ёшлик».

Бақувватмисиз? Ҳол-аҳвол сўраш, са-ломлашиш, кўришишда айтилади. -Бақувватмисиз, отажон? -Ащамдулилло. Ойбек, Танланган асарлар. Ўзинг саломатмисан? Ўзинг бақувватмисан, Шокир? «Ёшлик». Бақувват тортмоқ Кучга кирмоқ, кучига-куч қўшилмоқ. Меҳнат бшан киши қаримаиди, етилади, бақувват тортади. Газетадан. Бақувват қилмоқ Куч-қувват бағишламоқ; суянчиқ, таянч бўлмоқ. ..кўкрагимни иситиб, белимни бақувват қшиб турган хатни-я! И. Раҳим, Чин муҳаббат.

2 Организм бирор қисмининг соғлом, бўлиқ ва кучга тўлалигини ифодалайди. Бақувват қўллар. Бақувват тишлар. Бақувват елка. Бақувват панжа. Бақувват соч. яя Йигит супа олдида тўхтаб, халтасини қўйди, узун, бақувват қўлларини чолга чўзди. Ойбек, Танланган асарлар. Заргаров бақувват иягини аста кўтариб, киприкларини пирпиратганча Зиёдага тикилиб қолди. А. Мухтор, Асарлар. ..кўкрак чўнтагидан тароғини олиб, қундуздай бақувват сочини таради. С. Анорбоев, Оқсой. Ем еган опыар бақувват оёқларини кериб ташлаб, қўш косшшани эркин судраб кетдилар. С. Анорбоев, Оқсой.

3 Пишиқ, мустаҳкам. Бақувват ип. Бақувват курси. Бақувват панжара. м То-жини амирзода ҳарамига олиб боришиб.. бақувват курсига ўтқазиб, қўл-оёғини унга маҳкам боғлашди. Мирмуҳсин, Меъмор. Дороббек деразанинг бақувват темир пан-жараларидан ичкарига мўралади. Д. Нурий, Осмон устуни. Ҳовлида бируй, бир айвон, яна бир ҳужра бор. Эски, аммо ҳа/iu бақувват. Ойбек, Танланган асарлар.

4 Яхши ўсган, баравж, бўлиқ, йўғон. Йўнғичқа сизникими? Ёш экан ҳали, жуда бақувват ўсибди. Ойбек, Танланган асарлар.

Ғўзанинг ҳосилдор шохлари бақувват, етук эди. Ойбек, О. в. шабадалар. Толнинг тўғри ўсган бақувват шохлари ходача ўрнида иш-латилади. Газетадан. Ад ил, бақувват қара-ғайлар кўзларни беихтиёр ўзига тортди. Ойбек, Қуёш қораймас.

5 Ҳаракатлантирувчи катта кучга эга, қувватли. Бақувват мотор. Бақувват техника. Бақувват трактор.

кўчма Бадиий жиҳатдан пишиқ, маз-мунли. Драматик поэмада персонажлар нутқи шеърий жиҳатдан бақувват, афо-ризмга бой, ҳаяжонли, таъсирли бўлиши керак. «ЎТА». Бақувват шеър керак дастгоҳ вазнида. Азамат болғанинг ҳар зарби бир шеър. А. Мухтор, Асарлар. Театрнинг ҳам асосий, ҳам кичик саҳнасида бир неча бақувват спектакллар кўрсатилди. «ЎТА».

7 Катта бойликка эга бўлган, бадавлат, давлатманд; таянчи, суянчиғи бор. Тангриқул ҳожи бақувват хўжалик эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. - Таги бақувватмикин? -Бақувватки, у ёқ-бу ёғи йўқ. «Ёшлик».

Бели бақувват Бой, давлатманд. Эли бақувватнинг бели бақувват. «Қанотли сўзлар». м Шундай замонда унинг қизига ўн беш минг берадиган «бели бақувват» топи-лармикан? П. Турсун, Ўқитувчи. Илиги бақувват Соғлом, кучли, забардаст. Илиги бақувват экан! Ойбек, О. в. шабадалар. Имони бақувват Маънавий, ахлоқий жиҳатдан баркамол; покиза, ҳалол. Имонингиз доимо бақувват бўлсин.. К. Яшин, Ҳамза. ..ғазал мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий ва булар каби азиз уламою фузалолар.. му-сулмон, имони бақувват зотлар бўлганлар. К. Яшин, Ҳамза. Бақувват экандир танда имонинг. «Юсуф ва Аҳмад».