ЎТИЛ/БАҒИР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҒИЛЛАМОҚ БАҒИР-БУҒУР

БАҒИР (3-ш. бирл. бағри) 1 айн. жигар 1. От — сағридан, қўй — бағридан. Мақол. Бағринг оғриса, бол ҳам тотимас. Мақол.

2 кўчма Тананинг бўйиндан қорингача бўлган олд қисми; кўкрак, кўкс, тўш. Бағ-рига босмоқ. ят Нш1уфар қўғирчоқни бағрига босганча, югуриб ойисининг ёнига борди. С.

Аҳмад, Юлдуз. Аҳмад билан бағир бериб кўришдик. «Ёшлик». Анвар овқатдан бир-икки луқма олиб, қўлини артди, сандал кўр-пасини бағрига тортиб, кучли ва узун тин олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

3 кўчма Қучоқ; ҳимоя, паноҳ; ён. Отабек сунбул исли сочлардан руҳ олар, Кумуш гўё унинг бағрига сингиб кетган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Синглингиз бағримда бўлади. Ойбек, Танланган асарлар. Усмонжоннинг кампир онаси бағрида туриш унга ўнғай-роқдек кўринарди. С. Зуннунова, Гулхан.

Бағрига олмоқ I) қаттиқ қучоқпамоқ; 2) кўчма ўз паноҳи, ҳимояси остига олмоқ. Катта ҳовлида Пошшахон ўзи ёлғизланиб қолгандан сўнг, Лаълини дурустроқ бағрига олди. Д. Нурий, Осмон устуни.

кўчма поэт. Юрак, қалб, дил. Бағри қонлар бирла ёрнинг зарра дарди йўқ, нетонг. А. Орипов. Поезднинг сўнгги гудоги багри'мни наштар мисоли тилиб юборди. С. Сиёев, Кўрмайин босдим тиканни. Айрилиқ ўтида бағри пораман, Қани энди Шоқаландар меҳрибон. «Маликаи айёр». Кўзда ёши мунчоқ-мунчоқ тизилди, Бунда ёлғиз эрди бағри эзилди. «Маликаи айёр».

5 Жугрофий ҳудуднинг ён, нишаб то-мони. Улар [Суннат билан Элмурод] сув ёқалаб юриб, пастликка тушдилар.. бир оз юргач, тоғ бағрида бир неча уй кўринди. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Тоғ бағирларида асатриларнинг мўл ва шифобахш асал тўп-лашиучун шароит етарли. Газетадан.

кўчма Улкан, чўзилган ҳудудли макон, фазо; қўйин, қучоқ. Чўл бағри. Ўрмон бағри. Ўлка бағри. Тун бағри. м -Мирзачўлнинг бағри кенг, — деди Сайрамов. Ойбек, О. в. шабадалар. Қамишкапа кичкина ва хунук-кина қишлоқ бўлса ҳам, бағри кенг, хушҳаво. П. Турсун, Ўқитувчи. Унинг овози сукунат бағрини чок-чокидан тилади. «Шарқ юлдузи». Кук бағрини чок қилди вулқон. Парчалади шум ният тунни. «Гулдаста». Кечки пайтда ба-данни ачитувчи бундай изғирин чўл шамоли чўл бағрида кезиб қоларди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.

Бағри бутун Ғамсиз, ташвишсиз, беар-мон. Дунёда бағри бутун киши йўқ экан-да, ҳар кимнинг юрагида бир андуҳ. Мирмуҳсин, Меъмор. Бағри доғли (ёки бағри кабоб, бағри қон, бағри хун) Ўта хафа, дилтанг, ғам, қайғу оғушида; куйиб адо бўлган; тамоман умидсиз. [Ғофир:] Лекин шу нотавонларни, бағри қон бечораларни ёқлайман. К. Яшин, Ҳамза. Тахта полсиз, нимқоронғи, тор уйчага жойлашгунча бағри хун, тоқати тоқ бўл-ганидан, бунда ўзини бахтли ҳисоблар эди у. Ойбек, Нур қидириб. Кўзларида лиммо-лим кадар, бағри доғли, юраги адоқ. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари. Оқ юзимдан тавоф қилиб, Йиғлай-йиғлай, бағрини кабоб қилиб. «Нурали». Бағри кенг 1) даргоҳи, қучоғи, май-дони кенг. ..битта бола бўлса, юмалаб-сумалаб ўсади, ҳеч ташвиш тортманг, кол-хознинг бағри кенг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқпари; 2) жўмард, сахий, кенг феъл. Раис Ҳотамдан беш-олти ёш катта, одам-охун, мулоҳазали, бағри кенг бир киши. М. Ҳазратқулов, Журъат. Кўпинча куз дега-нимизда, кўз олдимизга шукуҳли, доно ва бағри кенг кексалар келади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Бағри куймоқ Алам, ҳасрат, фало-кат, жудоликка гирифтор бўлиб қийналмоқ. Боланг ўлса бўлмасмиди. Бағринг куйса бўлмасмиди, Гитлер ўлгур, бошингдан Яшин урса бўлмасмиди. «Қўшиқлар». Бағри қора Бировнинг ютуғини кўра олмайдиган, ичи қора, ёвуз. Бағри қора одам, н [Жамила хотинларга:] Йўқол номус, юрак ўғрилари, кўзимдан йўқол! Қассоблар, бағри қора кал-такесаклар, илонлар, чаёнлар. Ҳамза, Бой ила хизматчи. Бағрингиз бутун бўлиб қолдими? Йироқдаги, кутган кишиси келган одамдан кўнгил сўраш учун ишлатиладиган ибора. Бағрини кўтариб олмоқ 1) қоматини рост-лаб, олмоқ; ғурур билан дадил юрмоқ. Сен ҳам бундай бағрингни кўтариб юрсанг-чи!; 2) моддий ёки маънавий қийинчиликлардан қутулиб, ўзини ростлаб олмоқ. Худога шу-кур, бу йил деҳқончиликдан анча бағримни кўтариб олдим. Ер бағрида 1) ер ичида, ер остида. Ўзбекистон ер бағриларида жуда кўп, хилма-хил фойдали қазилмалар бор; 2) ер тагида, гўрда. Навқирон Тоҳиржон ер бағрида ётганда, мен келинни ўйлайманми? Ойбек, Танланган асарлар.