БАЪЗИ [а. —бирор қисм; кимдир,
аллаким] 1 белг. олм. Ёлғиз ҳолда ёки «бир» сўзи билан ишлатилиб, бир турдаги ёки ҳар хил нарса, кимса, воқеа-ҳодисалардан айримларини, бутундан бўлакни ажратиб кўрсатиш учун қўлланади. Баъзи (бир) нар-салар. Баъзи (бир) одамлар. Баъзи (бир) кунлар. шт Гулнор.. [Унсиннинг} бурнини, пешо-насини ва баъзи ҳаракатларини Йўлчига ўхшатди. Ойбек, Танланган асарлар. Оғай-нида ҳам оғайни бор. Баъзи оғайни бўлади, жонингга жонини мих қилиб қоқиб ташлайди. А. Қаҳҳор, Оғайнилар.
Баъзи вақт(ларда) Баъзида, баъзан, гоҳо, гоҳида. Ҳеч нимадан хабарсиз Унсин, баъзи вақт: -Нега акамни кўрмайман, тоғам қаёққа юборган,— деб Гулнордан сўрайди. Ойбек, Танланган асарлар.
2 от взф. Айрим киши, нарса ва ш. к. ни ифодалайди. Атрофда одам тўпланди. Баъ-зилар ачинарди, баъзилар — томошабин. Ойбек, Танланган асарлар. Хотинларнинг баъ-зилари қизиққанларидан чачвонларини қия очиб, Йўлчига яширинча мўрсмашади. Ойбек, Танланган асарлар. Буни эшитиб, баъзилар қотиб-қотиб кулар, баъзилар бўғилар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар.
<a name="bookmark15"></a>БАЪЗИДА айн. баъзан 1, 2.