Jump to content

ЎТИЛ/БАШАРА

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАШАР БАШАРИЙ

БАШАРА \а. ь— тери; пўст] 1 Киши бошининг олд қисми; бет, юз. Эшик ғич этиб очилди-да, тирқишидан бошини яшил чорси билан танғиб, юзига қатиқ суриб олган аёлнинг башараси кўринди. У. Назаров, Одамлар. Вой, башаранг қурсин, нима бало бўлди? Ҳаммомнинг гўлахига ўхшаб кетибсан. Ойдин, Ҳазил эмиш. Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама. «Қанотли сўзлар».

2 Кишининг руҳий ҳолатини, харак-терини гавдалантирувчи ҳолат, кўриниш; афт, авзо. -Исфандиёрнинг заҳар башарасини кўришдан қутулибсан, — деди Кўкан. Ж. Шарипов, Хоразм. Ака-уканинг башарасига разм солиб, киноя 6wwh деди: -Кўзларингиз бежо, нима бўлди, тинчликми? Ойбек, Танланган асарлар.

3 кўчма Кишининг маънавий қиёфаси. Одамларнинг «ҳар икки дунёси» учун ҳам гўё жонкуярлик қилган бу худо вакили \3ағчакўз\ хуржунини тўлдириб, шаҳарга борганда, асл башарасини кўрсатар эди. П. Турсун, Ўқитувчи. Ғофир тобора авжига чиқар, бойнинг ҳақиқий башарасини очишда давом этар эди. К. Яшин, Ҳамза.

4 Аниқланмиш вазифасидаги сўз билан бирга келиб, «ўхшаш», «ўхшаган», «симон» маъноларини билдиради. Одамлар гуркираб кулиб турган пайтда уларнинг ёнига мулла башара бир киши келиб қўшилди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Шу пайт думи, қу-лоқлари қирқилган айиқ башара ит отни қувиб қолди. М. Мансуров, Ёмби. Қоп-қора, хабаш башара Муса соатга қараб турар эди. П. Турсун, Ўқитувчи.