ЎТИЛ/БАЧКАНА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЧАЛИК БАЧКАНАБОЗ

БАЧКАНА \ф. ■оКУ; - болаларча, бо-лаларга хос] 1 эск. Болалар учун мўлжалланган (уст-бош, оёқ кийим ҳақида). Бач-кана махеи. н Ҳайитга нарса олишга улгу-ролмаганлар чин арафа кечаси типирчилаб қолар.. каттаю кичигининг фарқига бормай.. «мардона», «заифона», «бачкана» кийимлар-ни сотиб олар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари.

кўчма Ёш болаларга хос бўлган, кат-таларга, катта ёшдаги кишиларга яраш-маган, келишмайдиган. Бачкана қилиқлар. Бачкана одам, н Ҳабиба укасининг бачкана қилиқларига ғаши келсаям, индамай қўйиб берди. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом. У ўзига ярашмайдиган бачкана ҳаракатлар қилар эди. «Муштум». -Хи-хи-хи, — бачкана кулди чол. Ойбек, Танланган асарлар.

3 кўчма Болаларча мулоҳаза юритилган; қисқа ўйланган; юзаки, хом. Бачкана асар. яя Жиноятчиларнинг кўпи.. бачкана ма-салаларустида шикоят қиладилар. Газетадан. Уҳозирги бир неча шоирларнинг эски шаклда, бачкана мазмунли шеърларидан мисоллар кўрсатиб, мажлисни кулдирди. Ойбек, Нур қидириб.

4 Ярашмайдиган, мое келмайдиган; сохта. -Тавба. Бувниса, \паранжи\ бачкана кўринар экан-а? — деди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди. ..ўзлари ўралашиб қолган бачкана ҳиссиёт ва кечирмашрини юксак граж-данлик пафосига қарама-қарши қўйдилар. Газетадан.