ЎТИЛ/БАХТИЁР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХТАШ БАХТИЁРИЙ

БАХТИЁР \ф. J ,1 ч , - бахт ёр бўлган, бахтли] 1 Ўз ҳаёти, толеидан мамнун, бахти кулган; бахтли, саодатманд. Бахтиёр ўзбек халқи. Бахтиёр оила. н Бахмал қирғоқларни тўлдириб оқди Бахтиёр элимнинг қувончли саси. Ғайратий. Ойқиз иссиқ юзини севимли эрининг кўксига қўйиб, қалби қувонч билан тўлиб-тошарди ва ўзини чиндан ҳам бахтиёр ҳис қиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Хурсанд эди беҳад икки ёр, Хурсанд эди икки бахтиёр. Ҳ. Олимжон.

2 Ширин, беармон. Бахтиёр ҳаёт. нв У кунлар Назирқул учун энг бахтиёр кунлар эди. С. Аҳмад, Ҳукм. Зокир унинг Наримон билан ўтказган бахтиёр дамларини унутолма-ётганини сезганда, жуда рашки келар ва жеркибгапирарди. П. Қодиров, Уч илдиз.

3 Мамнун, шодон. Қайғуси йўқ бирор кунни кўрмадим, Бирор соат мен бахтиёр бўлмадим. Ҳ. Олимжон. Матқовул бахтиёр эди. Бугун қозон осиларди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Аъзамжон бахтиёр, ўз хотини-нинг ҳуснидан мает эди. С. Аҳмад, Уфқ.