ЎТИЛ/БАХТ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХМАЛПЎШ БАХТАШ

БАХТ \ф. .ч . — тақдир; насиба, улуш| 1 ижт. Кишининг ўз фаолияти натижа-ларидан, ҳаётда қўлга киритган ютуқлари-дан тўла қониқиши, яшаш тарзидан мам-нунлиги, муайян мақсадга етгани, орзу-умидининг ушалиши сифатида намоён бўладиган маънавий-ахлоқий тушунча.

2 Ҳаёт (турмуш)дан тўла мамнунлик ва беармонлик ҳолати; саодат, қут. Меҳнат — бахт келтирар. Мақол. ■■ Она-ер нафасига, меҳрига, иньомларига тўйиб яшашдан ортиқ бахт борми? «Саодат».

Бахти кулмоқ (ёки очилмоқ) Бахтиёр ҳаётга, хушнуд онларга эришмоқ; бахтли, бахтиёр бўлмоқ. Ажаб эмас, бахти очилиб, Гулнор ҳам яхши, обрўли жойларга келин бўлса. Ойбек, Танланган асарлар. Қисқаси, боладан бахтим очилмади, дўстим. Т. Ашуров, Оқ от. Бахтинг очилсин ёки бахтингни берсин Ёшларга муҳаббат ва ширин оилавий турмуш тилаш шакли. Илоё, бахтингни берсин, яхши қайлиққа учраб, бу кунларинг унут бўлсин, болам! Ойдин, Чақалоққа чакмонча. Бахти қора (ёки қаро) Турмушдан ёлчи-маган; бахтсиз. \Холисхон.\ Азиз дўстлар, нетай, бахти қаро бўлганга йиғлайман, Ази-зимдан тирик, ўлмай жудо бўлганга йиғлайман. Ҳамза, Паранжи сирлари.

3 Омад, толе; иқбол. Уф, нима иш қил-сам, кетга қараб кетади, холос, менинг бахтим қурсин. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси. -Ани шу қизлар сафида менга ҳам жой бор-дир, — деб ўйлиди Адолат. — Бахтимни бир синаб кўрай-чи? И. Раҳим, Чин муҳаббат. Ҳамма гап пешонида, тақсир.. Пешона шўр бўлгандан кейин, унда бахт гули унадими! Ҳ. Ғулом, Машъал.

Бахт куши (бахти ҳумоюн) бошига қўнди Бахти, омади келди, иши юришди. Нега бошингга қўнган бахт қушини калтак олиб қувлайсан?С. Аҳмад, Уфқ. ..бошимизга қўнган бу бахти ҳумоюнни учириб юбормаслик учун ҳали анча ҳаракат қилишимиз керак. К. Яшин, Ҳамза. Бахтга (бахтимга, бахтимизга, бахтига ва ҳ.) крш.с. Содир бўлган ёки бўладиган иш, ҳаракат, воқеа, ҳодисанинг кўйгилдагидек эканлигини ифодалаш учун ишлатилади. Бахтимизга, замон ўзгариб, бундай яхши кунларга етдик. Э. Раҳим, Янги қадам. Энди мусофир қизингизнинг бахтига сизўлманг. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Бахтга қарши крш с. Юз берган, содир бўлган иш, ҳаракат, воқеа, ҳодисанинг кўнгилдагидек эмаслигини ифодалаш учун ишлатилади. Мириянинг бахтига қарши, амаки сил ка-саллигига учраб, ишдан қолди. Ойбек, Танланган асарлар. Бахтдан кўрдим (бахтимдан кўраман) Таваккал, нима бўлса бўлар. Бахти боғланмоқ ёки бахтига куя тушмоқ Оилавий омадсизлик; фарзандсизлик. Сиз туғмас экан-сиз, бахтингиз боғланган.. К. Яшин, Ҳамза. Сен унинг борлигин унутма сира, Унутсанг бахтингга куя тушади. Шуҳрат, Ёшли-гимнинг давоми. Бахти кулмоқ (ёки чопмоқ).

Омади юришмоқ, бахтга эришмоқ. Эл боқса, бахтинг кулар, Эл боқмаса, тахтинг қулар. Мақол. ■■ Бир сўз айтай, сенга малол келмасин, Бахтинг чопсин, зафаринг ҳеч қайтмасин. «Маликаи айёр». Бахти очилмоқ Бахтли, бахтиёр бўлмоқ; турмушга чиқмоқ, оилали бўлмоқ. Қизининг бахти очил-маётганидан куйган она бошини тиззаларига қўйиб, ҳасрат билан юм-юм йиғлади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.