БАРТАРАФ [бар.. + тараф]: бартараф бўлмоқ 1) у ёки бу томонга ҳал бўлмоқ; бир ёқли бўлмоқ. Тортишув бартараф бўлди; 2) битмоқ, тугамоқ, йўқ бўлмоқ; сафдан чиқмоқ. Уларнинг жанжаллари ҳеч ҳам бартараф бўлмади. Бартараф қилмоқ 1) у ёки бу томонга ҳал қилмоқ, бир ёқли қилмоқ. Сиз бир ҳафтанинг ичида ишни бартараф қилиб, судга чиқарасиз. А. Қаҳҳор, Сароб; 2) битирмоқ, тугатмоқ; йўқ қилмоқ. Капитан Аҳмаджонга, ҳар қандай қилиб бўлса ҳам, немис пулемётларини бартараф қилишни буюрди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.