Jump to content

ЎТИЛ/БАРИМТА

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРИКАРАМ БАРИН

БАРИМТА эск. тар. Кўчманчи қабила-ларда бир уруғга бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки ҳақорат-ланган томоннинг иззат-нафсини қон-диришга мажбур қилиш мақсадида, гаров тариқасида унинг молларини зўрлик билан ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Чигирткадан қўрққан экин экмас, Баримтадан қўрққан — мол йиғмас. Мақол.

н Баримта дастлаб айбдор уруғ ёки қабила ўзи етказган моддий зарарни тўлашдан бош тортган тақдирда, бий (қабила, уруғ бош-лиғи)лар тарафидан уюштирилган. «ЎзМЭ». Деҳқон ҳаётининг сўнгги манбаи бўлган бир парча ери билан суви ҳам қарзига баримта қилинар эди. Н. Сафаров, Оловли излар.