ЎТИЛ/БАНОРАС

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАНОГОҲ БАНОТ

БАНОРАС [Ҳиндистондаги Банорас шаҳри номидан| Материали, тўқилиши ва пишиқлиги жиҳатдан беқасамга ўхшаш, аммо гуллари билан фарқланувчи, қулда тўқилган газлама. Банорас тўн. Банорас паранжи. Банорас чопон. н Эгнида қизғиш банорас тўн. С. Сиёев, Аваз. Эгнимга оқ дока кўйлак, оқ банорас нимча кийгизиб, бошим-даги дўппи ўрнига оқ дока рўмол ўратдилар. Ойдин, Ҳикоялар. -Сизни ҳар замонда извошда духоба, банорас паранжиларда кўриб қолардик, — деди Ўғшюй опа. С. Юнусов, Кутилмаган хазина.

2 кўчма Банорас рангидек кумушранг оқ тусли, шунингдек, оч пушти, сариқ, яшил рангли. Атроф зим-зиё, фақат тиниқ, банорас осмоннинг у ер-бу ерида юлдузлар милтиллайди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Осмон гардишининг туби аста-секин ёришиб, банорас уфққа қизғиш ранг ёйилаётибди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари. Осмон жуда тиниқ, банорас экан. А. Мухтор, Чинор.