БАЛЧИҚ 1 Ёғингарчиликдан ёки сув босгандан кейин ҳосил бўладиган суюқ, ёпишқоқ лой. Гавҳар балчиққа тушгани билан қиммати ўзгармас. Мақол. Олтин балчиқда ҳам олтин. Мақол. шт Устма-уст ёққан баҳор ёмғирлари йўлларни балчиқ қилиб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.
2 Сув ҳавзалари (ариқ, дарё, ҳовуз, кўл-лар) тагига чўккан лой қатлами. Билсангиз, буҳовузда балчиқ йўқ, Назар ота. М.М.Дўст, Лолазор. Қумрини чиқариб олиши билан Қамчининг ўзи ҳам балчиққа ботиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал.
3 кўчма Оғир шароит; қийинчилик. Вақ-ти келганда, жиян, дўстлар қўлтиғингга кириб, балчиқдан тортмайдилар. Ойбек, Танланган асарлар. Мен балчиқда ётган бир аёлни ҳалоллаб олиб, савоб учун қўл чўзсам, ҳеч бўлмаганда худодан қайтар, деб ўйла-гандим. К. Яшин, Ҳамза.
4 кўчма Нотўғри, номақбул турмуш тар-зи; жаҳолат. Болаликнинг мусаффо дунёсидан чиқиб, балчиққа ботганлар кимлар? Ким-ларнинг фарзандлари? «УТА». Муҳиддин мингбошидан тортиб қишлоқ қозиларигача ҳафталаб шу ерда айш-ишрат балчиғига ботиб ётишмасмидилар?\. Шамс, Душман.
<a name="bookmark8"></a>Балчиққа қормоқ (ёки ботирмоқ) Би-
ровни ҳадцан ташқари ёмонламоқ, бировга ноҳақ туҳмат қилмоқ. Раият олдида уламо-ларни балчиққа қориб булғаш яхшими? С. Сиёев, Аваз. Худо кўрсатмасин, бир ёмон-лашга тушсак, уриб қулоғигача балчиққа ботириб юборамиз. С. Нуров, Нарвой.