ЎТИЛ/БАЛИҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛИ БАЛИҚКЎЗ

БАЛИҚ I 1 Сузгичлари бўлган, ойқу-лоқлари орқали нафас оладиган, умурт-қалилар кенжа типига мансуб сув жонивори. Лаққа балиқ. Қора балиқ. Олтин балиқ. Зоғора балиқ. Сачратқи балиқ. Кизил балиқ. Балиқнинг тириклиги сув билан. Мақол. Кўлнинг отини балиғи чиқарар. Мақол. гш Балиқлар гавда ҳарорати беқарор, совуққон жониворлардир. «ЎзМЭ».

2 Ушбу сув жониворининг гўшти. Қо-вурилган балиқ. Тузланган балиқ. Балиқ комбинати. Эшак минган от сўрамас, Балиқ еган эт сўрамас. Мақол. м Балиқни ҳар куни истеъмол қила бошлаган одамлар орасида инфаркт 50 фоизга камаяр экан. «Фан ва турмуш».

3 Мучал йил ҳисобидаги бешинчи йил номи.

<a name="bookmark7"></a>Балиқ йили қ. мучал.

БАЛИҚ II, балиғ /қад. турк.] эск. Шаҳар, қўрғон. Бешбалиқ. Бойбалиқ. Оқбалиқ, Кррабалиқ (жой номлари/ н Туркий тил-ларда балиқ, балиғ, балуқ.. Энг сўнгги маъноси — шаҳар. "ЎТА".