Jump to content

ЎТИЛ/БАЛАНДЛИК

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛАНДЛАТМОҚ БАЛАНДПАРВОЗ

БАЛАНДЛИК 1 Ер сатҳидан юқоригача бўлган оралиқ масофа; юксак жойлашган фазо. Ниҳоят, асфальт кўчадан ўнг томонга бурилдик ва баландликка ўрлаган ўнқир-чўн-қир йўлга тушдик. «Саодат». Узоқдан, ой ба-ландлигидан она-Ер янада гўзалроқ кўринади. «Гулдаста». Баландлиги тўрт-беш терак бўйи келади. Ш. Холмирзаев, Сўнмас ўт.

2 Текис ер ёки пастликдан юқори ту-радиган жой; макон; тепалик. Кўктепа баландлиги, агар «тили бўлса айтарди..» Ш. Холмирзаев, Сўнмас ўт. Олдинда йўл бош-ловчи, кейинда Назирали билан кампир баландликка кўтарилишди. Ойдин, Мард-лик-мангулик.

3 кўчма Ингичка ёки йўғонлик (товуш, оҳанг ҳақида). Ҳаракат тезлиги ошганда, товуш баландлигининг ўзгаришини изоҳлаш осон. «Фан ва турмуш».

геом. Геометрик шаклнинг (кўпбурчак, кўпёқ, конус, цилиндр ва б.) юқори нуқта-ларидан асосига туширилган энг катта перпендикуляр. Конуснинг баландлиги. Кўпбур-чакнинг баландлиги. Кўпёқнинг баландлиги.