Jump to content

ЎТИЛ/БАЛАНД

From Wikisource

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛАЛАЙКА БАЛАНДЛАМОҚ

БАЛАНД [ф. л', I. — юқори] 1 Пастдан юқорига томон ўлчами узун; қадци, бўйи узун; новча. Бсьшнд минора. Баланд девор. Баланд том. Бўйи баланд. Баланд тоғ. н Икки ёғи баланд тоғ — пиёда юрса, оёғи куяди. «Нурали». Машина бир баланд тепа-нинг орқасига ўтиб тўхтади. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар.

2 Ер юзасидан ёки бошқа бирор сатҳдан, нуқтадан юқорида жойлашган. Баланд остона. Баланд токча. Тошкент денгиз сатҳидан 480 метр баланд, тш Ҳовуздан йигирма қадамча нарида ердан одам бўйи баланд кўтариб солинган каттагина шийпон. Ойбек, Танланган асарлар.

3 Куч даражаси белгиланган меъёрдан ортиқ, кучли; юқори. Баланд босим. Баланд ҳарорат. Баланд овоз. н Иситмаси баланд, босинқираяпти. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Янгаси овозини баланд кўтариб шанғиллади. М. Ҳазратқулов, Журъат. Хотин овозини баланд чиқазишга қўни-қўшнидан андиша қиларди. С. Аҳмад, Уфқ. Кулги баландроқ кўтар&1ди. А. Мухтор, Опа-сингиллар.

кўчма Баъзи белги, хусусиятларнинг ортиқ, юқори даражадалигини ифодалайди. Қишлоқ қизининг ғурури баланд бўлади. «Ёшлик». Меҳнатдир тупроқдан бизни кўтариб, Азиз бошимизни қилолган баланд. F. Ғулом. Б&шнд мартабали меҳмон ёнбошлаб сигара чекар, бошқалар камтарлик билан чўкка тушиб ўтирарди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

5 Ер сатҳига нисбатан юқорида жойлашган нуқта; тепалик. Арслон ака кранлар гуриллаган баланддан тушиб, атрофга қа-ради. С. Зуннунова, Кўк чироқлар. Бу сўзни эшитиб ойим Марғумон, Зина билан тушиб келди баланддан. «Нурали». Парисан, учар-сан, албатта кўкка, Қирқ газдан юқори баландга учма. «Гулшанбоғ». Баландда, юл-дузли кўкда, қаёққадир самолётлар учиб ўтди. Ойбек, Қуёш қораймас.

кўчма Қадр-қимматли, эъзозли, юқори. Отаўғли бўлсанг, ота номин баланд тут. Мақол. н Мижғов ва паст, ғийбат гаплардан Жажжи шеърим қўюрман башнд. А. Орипов.

кўчма Унумли, самарали; мўл, куп. Агар сув олиб келинса, минг йиллардан бери чорва қийлари қатлам-қапишм бўлиб кетган бу жойда пахтадан энг баланд ҳосил олса бўлади. С. Аҳмад, Жимжитлик.

Баланд келмоқ 1) устун келмоқ, ғолиб чиқмоқ. -Оғзингизга қарабгапиринг, ғийбат қилиб нима қилдик? — Обидов баланд кел-моқчи бўлиб бўйнини чўзди. С. Зуннунова, Олов. Эр баланд келди, чойнакни чил-чил синдирди. Газетадан; 2) бир-биридан ошиб тушмоқ, бир-биридан ўзмоқ, паст келмас-лик. Ҳай-ҳай.. болаларим, биттанг баланд келганда, биттанг паст бўлсанг-ку, олам гулистон. И. Аҳмедов, О. Толипов, Ким айб-дор? Баланд охурдан сув ичган қ. охур. Баланддан келмоқ 1) ўзини катта олиб га-пирмоқ, катта кетмоқ; 2) катта, юқори нарх қўймоқ, меъёридан ошириб юбормоқ. Бунча баланддан келманг, паст тушинг. Сотасизми ахир, олайлик (Савдолашишда). Димоғи {ёки тумшуғи) баланд қ. димоғ. Кибр-ҳавоси баланд Жуда ҳам ўзига ишонган, такаббур. Қўли баланд 1) омадли, иши йирик, омади келган. Бу йил мўл ҳосил олсак, қўлимиз баланд бўлишини унутманг, азизим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли; 2) ғолиб келган, устун чиққан. Аммо суғдий-ларнинг қўли баланд келиб турган бир пайт-да ғаним томон Мароқанддан бир туман миқдорида қўшимча мадад олдим. «ЎзМЭ».