ЎТИЛ/БАКОВУЛ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАКАЛАВРИАТ БАКОВУЛБОШИ

БАКОВУЛ, буковул 1 эск. тар. Подшоҳ, хон ва лашкарларга овқат тайёрлаш устидан назорат олиб борувчи, ҳукмдорга таом тортишдан олдин уни аввал ўзи тотиб кўрувчи мансабдор; бош ошпаз (15-аср ва ундан кейинги давр). Нақл қилишларича, ушбу таом [ажабсанда] Бобур саройининг баковуллари и.жодига мансуб эмиш. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари. -Гуноҳ шулким, — деди Бобур қатъий оҳангда, — баковулларимиз сиздан қаттиқ ранжиб-дирлар: тортган таомларидан лоақал бир луқма танаввул этмас эмишсиз. «Ёшлик». Баковул бўшашганча бир чеккада турарди. «Шарқ юлдузи».

тар. Олтин Ўрда хонлигида қўшинга маош улашиш, ўлжаларни тақсимлаш син-гари вазифаларни бажарувчи юқори мансабдор.

3 шв. Тўйларда таом тайёрловчи ошпаз, пазанда. Юзлари тандирдан энди узилган нондайин қип-қизил, мўйловли бир одам баковул бўлди. «Ёшлик».

4 Тўй ва байрам (ҳайит) муносабати билан ўтказиладиган кураш, пойга, улоқ (кўпкари) каби мусобақаларни бошқарувчи. Булар тўйга баковул ҳам бўлади. Ҳар ким қўлдан келганини қилади. «Интизор». Аҳмад-жон ота, Мелиқўзи ва баковуллар музика садолари остида ўртага тушдилар. «Ёшлик».

Тайёр ошга баковул Тайёрига айёр, қулай вазиятдан фойдаланиб қолувчи одам. Қиз бўйига етгандан кейин, Мамасаид «тайёр ошга баковул» бўлди: «Мен энг яқин тоғаман, шунинг учун ота ўрнига отаман», деб даъво қилди. П. Турсун, Ўқитувчи. Тайёр ошга баковул, деб шуни айтаркашшр-да! С. Зун-нунова, Олов.