ЎТИЛ/БАЙТ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЙРОҚЧА БАЙТАЛ

БАЙТ I |a. Cj^-i — уй, хона; бўлма] 1 ад. Шарқ шеъриятида аруз вазнида ёзилган ғазал, қасида, маснавий каби асарларнинг бир бутун икки мисраси, банди. Ғоявий-бадиий томондан бир бутунликни ташкил қилган икки мисра шеър байт саналади. «ЎзМЭ». Адабиётимизда рубоий каби тўрт йўл, байт каби икки йўлдан иборат шеърий шаклларнинг пайдо бўлиши ҳам бежиз эмасдир. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. Агар мазкур шеър бамисли бир қуш бўлса, бу байт унинг тожи-ку, мавлоно! С. Сиёев, Ёруғлик.

2 Умуман, ҳар қандай шеър, шеърий парча. Нечоғ бахтиёрман таъзимда шу тоб Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт. А. Орипов. Мунча ширин байтингиз, омон бориб қайтингиз, Ғолиб, барно йигитга биздан салом айтингиз. Т. Тула.

3 кўчма Ёқимли овоз, оҳанг. Ёмғиржон, бир қўшиқ айтки, томларни тарақлат. Япроқларни ювиб қайт, йўлкаларда байт тарат. Отаёр, Оқ фасл.

махе. Ўзбек халқ амалий санъати (ба-диий мискарлик, кулолчилик, рихтагар-лик)да қўлланадиган нақш ва безак тур-ларидан бири. Байт буюмга ўзига хос нафо-сат, бадиийлик бахш этади. «ЎзМЭ».

БАЙТ II эск. кт. Истиқомат қилиш, яшаш учун қурилган уй, хона; манзил. Байти вайрона — хароба, вайрона бўлган уй. Байти маъмур — ободон уй. м ..уйни араб байт дер. А. Навоий, Мезонул-авзон.