БАЖО [ба.. + ф. - урин, жой] 1
рвш. Маъқул тушадиган, мақсадга мувофиқ бўлган; чакки эмас; дуруст, жойида. Ҳўббажо иш қилдингиз-да. м -Пастқам жой экан, — Аҳмад Ҳусайн шивирлади, — Манзил бажо! Ойбек, Hyp қидириб. -Ишлар бажо! Отла-нинглар! — деди уста Замон. Ш. Тошматов, Эрк қуши. ..ана шу чўпонга чўлиқ бўлсам, айтганларини югуриб-елиб бажо қилардим. «Ёшлик». -Қиличим ўткир, тиғим бурро. Хукмингизни бажо келтираман, — деди хон. «Луқмони Ҳаким».
Бажо келтирмоқ (ёки этмоқ, қилмоқ) Бирор ишни, топшириқни ўрнига қўймоқ, адо этмоқ. Ҳар ҳолда.. ҳурматларини бажо келтир, Марғилон деган шаҳардан сенинг юзингни деб келдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Бандаликни бажо келтирмоқ қ. бандалик 1.
2 кесим взф. Хўп, хўп бўлади, бажонидил. Эртага Ғузорнинг оғзи катта/шрини қалъа-га тўплангиз! -Бажо! — қуллуқ қилди бек. Ш. Тошматов, Эрк қуши.