ЎТИЛ/БЕРМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕРК БЕРТОЛЛЕ

БЕРМОҚ 1 Қўлига тутқизмоқ; қўлига ёки ихтиёрига топширмоқ. Берганнинг бетига қарама. Мақол. Олмоқнинг бермоғи бор. Мақол. м Ҳалиги хатни у танаффусга чиққанда Рустамга бермоқчи эди. Ў. Ҳоши-мов, Қалбингга қулоқ сол. Виктор ҳам кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, қўлига теле-граммани берди. С. Кароматов, Олтин қум.

2 Эҳтиёжини, талабини қондирмоқ; йўқ нарса билан таъминламоқ. Экинга сув бермоқ. Молга хашак бермоқ. Қурилишга маблағ бермоқ. Бола йиғламаса, она сут бермас. Мақол. н Куршшш трестиунга ётоқхонадан жой берди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Банданингризқини олло беради. К. Яшин, Ҳамза. Бойнинг қизига раҳми келиб, унга нон берибди. «Булбулигўё». Қўша қариндошлар, яхши фарзандлар берсин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Шеригим унга бир стакан сув берди. А. Қаҳҳор, Асарлар. Қурёз ака шуни кутиб тургандай: -Мен қўйларга томоқ берай, — деб қўзғалди. С. Сиёев, Ёруғлик.

3 Бахш этмоқ, бағишламоқ; руҳий ҳолат, кайфият, кўриниш пайдо қилмоқ. Мусиқа дилларга ором беради. н Саёҳат гашти, тоғлар ўркачи, ранго-ранг табиат кўзларни яшнатиб, дилларга ором беради. Газетадан. Мансур акаларча меҳрибонлик билан Гавҳарнинг елкасидан тутиб, далда берди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. IHypu] Гулнор тўғрисида сўзлаганда, то-вушига сирли оҳанг берди. Ойбек, Танланган асарлар. Унинг [Кумушнинг/ нафис қора сочлари орқа-ўнгига тўзғиб, ажиб бир ман-зара бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

4 Бирор муассасага ўрнаштирмоқ, ки-ритмоқ, Болани боғчага бермоқ. Ўғлини ўқишга бермоқ. м Бошқа бирор ҳунарга берсак бўлмайдими? Э. Раимов, Ажаб қиш-лоқ. Бир ўғлимни Хадрадаги ўрис мактабига бердим. Ойбек, Танланган асарлар. Мен Марусяга тайинлаб қўйдим, эртадан бошлаб ботага бер. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

5 Маҳсулот етиштириб, тайёрлаб етка-зиб турмоқ; ўз маҳсули билан таъминламоқ. Бу халқ хўжалигига нима беради? Қишлоқ хўжалиги аҳолига озиқ-овқат, саноатга хом ашё беради. н Этак-этак пахтани икки қўллаб терганман, Гектаридан юз-юзлаб пахта берай деганман. «Қўшиқлар».

6 Нашрга киритмоқ, босмоқ, эълон қилмоқ; эшиттирмоқ; кўрсатмоқ. Мақолан-гизни келгуси сонда берамиз. Концерт бермоқ.

7 Айрим отлар билан қўшма феъл ясайди; мае.: аҳамият бермоқ, бардош бермоқ, жавоб бермоқ, бой бермоқ, жой бермоқ, зарба бермоқ. н Ўн бир киши қарши овоз берди. «Шарқ юлдузи». У кўприкдан ўтиб, катта йўлга чиққанидан сўнг отга қамчи берди. А. Қаҳҳор, Асарлар. Мана, сени деб қандай балоларга бардош беряпман. К. Яшин, Ҳамза. Қуруқ одамлар кийимга зўр беради, деганлари бежиз эмас экан. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Ҳаё қайси нарсада бўлса, унга зийнат беради. «Фан ва турмуш». Қулоқларида уч калима сўз ўрин талашиб, акс садо берди. С. Сиёев, Ёруғлик.

8 Кўмакчи феъл вазифасида -(и)б аф-фиксли равишдош шаклидаги етакчи феъл билан бирикади ва: 1) ҳаракатнинг биров, ўзга учун бажарилганлигини ифодалайди. Янгангга айт: иликдан ош қилиб берсин. «Гулдаста». Энди ишингга қара, болам, эртага кушак тикиб бераман. С. Сиёев, Ёруғлик.

Мен бўлган воқеани айтиб бердим. Т. Ашуров, Оқ от. Тутнинг устига чиқиб қоқиб бердим. С. Зуннунова, Олов. Бу чолдан ҳар бало кутса бўлади. Уни ҳукуматга тутиб бериш керак. П. Турсун, Ўқитувчи; 2) етакчи феълдан анг-лашилган маънони кучайтириб ифодалайди. У қўлини силтаб бақириб берди. С. Сиёев, Ёруғлик. Қамбаралидан эшитиб ишонмади ва иккаловини ҳам сўкиб берди. А. Қаҳҳор, Асарлар. Зулайҳо опамлар уришиб берадилар. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

9 Кўмакчи феъл вазифасида -а, -й аффиксли равишдош шаклларидаги етакчи феъллар билан бирикиб келганда, кўпинча -вер шаклида талаффуз қилинади ва қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) етакчи феъл-даги ҳаракатнинг бажарилиши учун қар-шилик, монелик йўқлигини, у бемалол бажарилиши мумкинлигини англатади. Қатиқламасдан косаларга суза бер. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой. Баҳузурўтира бер, чарчагандирсан? У. Исмоилов, Сайлан-ма; 2) етакчи феълдаги ҳаракатнинг давом-лилиги, такрорийлигини билдиради. У сув ташиб, хумларга қуя берди. С. Сиёев, Ёруғлик. Ўлимдан бошқа ҳамма яхшиликнинг барвақт келгани маъқул, деб она-бола изғий берди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома. Сенинг муштингни ея бериб, жонимда жон қолган эмас. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Ҳа-деб катта шаҳарда яшай бериш ҳам одам-ни диққинафас қшшб юборади. Т. Ашуров, Оқ от.

10 Етакчи феъл сифатида қўшма феъллар таркибига киради, мае.: бериб тур, бера қол, бериб юборди.

Бердисини айтгунча уриб ўлдирмоқ Гапни охиригача эшитмасдан ҳукм (хулоса) қилмоқ. Бердисини айтгунча уриб ўлдирадиган кўринасан, сабр қилгин, болам. С. Анорбоев, Оқсой.