ЎТИЛ/БАҲОНА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲОЛОВЧИ БАҲОНАЧИ

БАҲОНА [ф. — сабаб, асоссиз узр] 1 Бирор ҳаракат ёки ниятни амалга ошириш ёки оширмаслик учун ўйлаб топилган сохта, асоссиз сабаб; важ, дастак, рўкач. Баҳона қилмоқ. а Гулнор.. Йўлчига сўзлашга бо-тинмас, сўзлашув учун бирон баҳона, сабаб қидиришга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар. Мен унга рўйхуш бермай юрдим. Шундай бўлса ҳам, ҳали уни баҳона қилиб, ҳали буни баҳона қилиб кириб юрди. А. Қаҳҳор, Хотинлар.

2 Бошланғич сабаб, боис. [Бой Ғофирга:] Тўй баҳонасида мендан сенга ўтиб қолган арзимаган нарсалар бор, шуларни пулга чақиб, орани очиқ қилиб қўйсак, деган эдим. Ҳамза, Бой ила хизматчи. /Фотиманинг] Амакиси «қизга кийим-кечак» баҳонаси билан унинг отасидан қолган бор бисотини сотди. П. Турсун, Ўқитувчи. Кенгашбойнинг суҳбати баҳона бўлди-ю, Убай ўйланиб қолди. «Ўзбекистон қўриқиари».

Бола баҳона — дийдор ғанимат (ибора-нинг ўзгарган шакллари: гул баҳона.., ғўза баҳона..) Бирор баҳона билан бутунлай бошқа мақсадда (хусусан, севгилисини кў-риш учун) келган кишига нисбатан айтиладиган ибора. Бола баҳона, дийдор ғанимат, деб улар олдинига йигитлар билан ёнма-ён ўтиришга ўрганишади. Ҳамза. Ҳа ёқмай кетсин-а, ғўза баҳона-ю, аллакимларнинг дарди ғанимат экан-да, Юлдузхон? Р. Фай-зий, Чўлга баҳор келди. Гулни баҳона қилиб, ёр кўргани келганмиз. «Қўшиқлар».