ЎТИЛ/БАРҲАЁТ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРҲАВО БАРҲАМ

БАРҲАЁТ [бар.. + ҳаёт| 1 Яшаб турган ҳолатда; ҳаракатда, тирик. Ҳозир барҳаёт бўлган темурий шаҳзодалардан энг тад-биркори, энг қобили.. шубҳасиз, Ҳусайн Бой-қародур. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Баъзан олисда сузиб бораётган баҳайбат кемаларнинг беҳисоб чироқлари само юлдузларидек чарақлаб, зимистон денгиз барҳаёт эканидан далолат бериб туради. Т. Рустамов, Мангу жасорат.

2 кўчма Мангу, абадий, доимо яшовчи. Ҳаёт абадий, аммо у ёш авлод билан барҳаёт. Р. Усмонов, Одобнома. Барҳаёт Ойбек бу

— қутлайди мамнун, Қутлар Ғафур Ғулом

— донгдор замондош. А. Орипов.