ЎТИЛ/БАРИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРЗАНГИСИФАТ БАРИБОҒ

БАРИ жамл. олм. Бир турдаги нарса, ҳодиса ёки кимсаларнинг ҳаммаси, барчаси. Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир. Мақол. н Мен уни севаман. Бу рост. Қолган гапларнинг бари ёлғон, бари туҳмат. Ойбек, Танланган асарлар. Отлар, одамлар

— бари аралаш-қуралаш бўлиб кетди. К. Яшин, Ҳамза. Дилда неки журъатим бор, Дилда неки ҳаяжон — Бари-бари сенга бўл-син, Сенга бўлсин, онажон. А. Орипов.

Бари бир I) ҳаммаси бирдек, ҳеч қандай фарқи йўқ, фарқсиз. Тухуми бирнинг бари бир. Мақол. н Фарзандўғшгми, қизми — бари бир, ота-онанинг юраги бўлар экан. Ойбек, Танланган асарлар. -Менда ихтиёр йўқ, ойижон!

— деди Кумуш. Сизлар нимани маъқул кўрсаларингиз, менга бари бир. А. Қодирий, Ўтган кунлар; 2) крш. с. ҳеч нимага (нарсага) қарамай, нима бўлса ҳам, ҳар қандай бўлганда ҳам. ..мен банди, сотшкан чўри қатори одам бўлсам ҳам, хоҳлаган-хоҳ-ламаганни, бари бир, ёнимга келтирмасликка кучим етади. Ҳамза, Паранжи сирлари. Иш қанча оғир бўлмасин, бари бир кетмон, белкурак асосий иш қуроли бўлиб қолди. С. Аҳмад, Уфқ.