ЎТИЛ/БАРАЛЛА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАКАТСИЗ БАРАНҒОР

БАРАЛ(Л)А \ф. — аниқ, очиқ; рў-йирост] рвш. 1 Аниқ, равшан; яққол (бирор нарса, ҳаракат ёки ҳолат ҳақида). Деразадан тушиб турган ёруғликда унинг кекса кўз-ларидан тирқираб чиққан кўз ёшлари барала йилтираб кетди. Ш. Тошматов, Эрк қуши. Асалхоннинг тинч, осуда кўзларидан мин-натдорчилик туйғуси барала порлаб турарди. К. Яшин, Ҳамза. Тун сукунатида опыарнинг дукури қулоққа барала чалинарди. П. Қо-диров, Юлдузли тунлар.

2 Дангал, рўйирост, очиқдан-очиқ; дадиллик билан, тортинмасдан, бемалол. Баралла айтмоқ. шт Қиз бўлиб турсанг-у, йигит сўзини Баралла айтолсанг ўз душ-манингга. Ю. Ҳамдам, Тинчлик баҳори...ҳали ўзбек аёли ўзининг инсонлик ҳуқуқи ҳақида минбардан туриб, баралла гапирган эмас. А. Мухтор, Опа-сингиллар. Ойимхон сирни барала очиб гапира бошлаган эди, Гулсум уялганидан мулойим овоз билан кулди. П. Турсун, Ўқитувчи. Матқовул яктагининг енги бшюн кўзларини артди, бошини барала кўтарди. М. Исмоилий, Фарғона т о. Хотин чачвонини барала кўтариб, орқасига таш-лади. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда. Муфти келганлар билан барала рус тилида гап-лашарди. А. Ҳакимов, Илон изидан.

3 Бор овоз билан; овозининг борича. Давлатёр шу бугун эрталаб от суғоргани кетаётиб, кўчадан ашулани барала қўйиб ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи. Хотин тураётиб, барала йиғлаб юборди. А. Қаҳҳор. Попук барала чинқириб юборганидан сўнг, эшикка чиқишга мажбур бўлдик. Ҳ. Назир, Ёнар дарё.