ЎТИЛ/БАНДА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАНД БАНДАЖ

БАНДА I \ф. sj^j — қул, итоаткор; камина] 1 дин. Оллоҳ яратган, тақдири унинг қўлида бўлган киши; Оллоҳнинг қули. Худонинг бандаси. м Тангри ўз бандалари орасида ғайратлисини ёқтиради. «Ҳадис». Тангрининг биродар бандалари бўлинглар, ўрталарингда ҳасад, адоват, аразлаш бўл-масин. «Ҳадис». Бандаси Оллоҳнинг иродасидан чиқа олма иди. С. Аҳмад, Уфқ.

с.т. Умуман одам, киши. Яхшиликка ўрганган бир банда осонлик билан ўз яхши-лигини қўймайдир. А. Қодирий, Кичик асарлар. Ҳеч вақт ҳукмдорлар ҳузурига бош эгибборган банда эмасмен. М. Осим, Карвон йўлларида. Агар банда сидқидил билан худодан сўраса, томчи ўрнига дарё бағишлайди. Ойбек, Нур қидириб.

3 Кимгадир, бирор кишига қарам киши; фуқаро.

Бандангиз ёки бандалари эск. Мактубларда ёки бирор кишига мурожаатда ўзини камтар олиш, мурожаат қилинаётган шахсга ҳурмат билдириш шакли; камина. -Амирим, — деди мўйсафид соқолини тутамлаб, — бу хокисор бандангизнинг бир қошиқ қонидан кечинг. «Ўзбекистон қўриқлари». Доно тадбирни ўртага солдингиз, пирим. Бандангизнинг фик-рича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзони қонуний подшоҳ атаб, муборак номларини хутбага қўшибўқитмоқ керак! П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

кўчма Бирор нарсага бутун вужуди билан берилган кимса. Нафс бандаси. Пул бандалари. Жиғилдон бандаси. «Ғилоф бандаси». н -Нафс бандаси.. Биров ишдан келса, сиз ошдан келасиз, — деди Мели полвон жаҳли чиқиб.. П. Турсун, Ўқитувчи. Фабрикага ин қурган бир ҳовуч «пул бандалари» ана шу шиор остида ишлаганлар. Газетадан. Лекин бир кун эмас, бир кун жиғилдон бандаси Абдуллаев билан чўталчи Мўминовларнинг чув тушиши турган гап. «Муштум». -Сизнинг назарин-гизда, ҳамма хотинлар латта-путта бандалари, шундайми, — деди Кумуш Камолиддинга. Т. Жалолов, Олтин қафас. Озодлик маъноси бу эмас, ёлғон! Доллар бандасининг сохта сўзидир. Р. Бобожон, Шеърлар.

5 кўчма Ошиқ, мафтун, шайдо бўлган киши ҳақида. Қизнинг чўлпон кўзи тракларга ўт ёқаркан, қора қўнғир сочи тақимигауриб.. турганини кўрган ҳар бир йигит унга банда бўлар экан. Н. Сафаров, Катта карвон йўлида. Уч йил бўлди, мунтазирман ўзингга, Жоним банда ярқиллаган кўзингга. Пўлкан, Ҳасан батрак.

<a name="bookmark10"></a>Хом сут эмган банда қ. эммоқ.

БАНДА II \umui. banda — тўплам, туда] Опера ва симфоник оркестрга қўшимча чолғу ансамбли сифатида киритилувчи пуфлама мис созлар оркестри. Банда ижро вақтида саҳна орқасига жойлашади. «ЎзМЭ».

БАНДА III [итал. banda - тўда] Бос-қинчилик, ўғрилик, зўравонлик, қотиллик билан шуғулланувчи қуролланган тўда. Гитлер бандалари.. бостириб киргашюрида, Нарзи мактабда ўқир эди. Н. Сафаров, Оловли излар.