ЎТИЛ/БИБИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БИББИНОЙИ БИБИШ

БИБИ 1 шв. Онанинг ёки отанинг онаси; буви (набирага нисбатан). Танглайим кўтарган бибим бечора Ким эди, билмайман, ўлгандир, эсиз. Ғ. Ғулом.

2 Ҳурмат юзасидан, одатда кекса аёллар исмига қўшиб ишлатилади, мае. Меҳри биби, Хайри биби. ■■ Тонг отар-отмас Сидқий ҳовлисига икки ён қўшни — Зайнаб биби билан Ҳамида хоним — ранги оқариб кириб келишди. Мирмуҳсин, Чодрали аёл. Жаҳон биби Зубайданинг кўнглини олиб, онасининг аҳволини сўради. К. Яшин, Ҳамза.

3 Хотин-қизлар исмининг олд ёки орқа қисмида келиб, қўшма исмларни ҳосил қилади: Бибигул, Бибинисо, Бибинор, Биби-санам; Давлатбиби, Кенжабиби, Кимсан-биби. н [Иўлчи] Синглиси билан бирга, мумкин бўлса, унинг [Гулнорнинг] онаси Гулсумбибини ҳам аравага солиб, қишлоққа олиб боришни истаганини айтди. Ойбек, Танланган асарлар.

Биби Сешанба этн. Ип йигирувчи хо-тинларнинг муқадцас саналган афсонавий ҳомийси (пири) бўлиб, тақводор хотинлар унинг шарафига сешанба кунлари махсус маросим ўтказади. [Холжон хола] Ҳар икки ҳафтада Биби Сешанба онанинг дастур-хонини ёзиб, «мушкулкушод», чилтонларга атаб шавла қилади. Ғайратий, Довдираш. «Биби Сешанба», «мушкулкушод» каби маросим, урф-одатларни билишга Ҳамзанинг ўзи ҳам жуда қизиқар.. эди. К. Яшин, Ҳамза.