ЎТИЛ/БЕҲИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕҲБУДЛИК БЕҲИГУЛ

БЕҲИ [ф. <ц , — олмасимон хушбўй мева] бот. Иссиқ мамлакатларда ўсадиган, атиргуллилар (раънодошлар) оиласига мансуб, хушбўй мевали дарахт. Боғнинг турли жойларида ҳар хил мевали дарахтлар: нок, ўрик, беҳи, жийда ва ҳоказо анчагина. Ойбек, Танланган асарлар. Моҳидил қайтиб ҳовлига тушаётганида, беҳи шохи шитирлаб кетди. С. Зуннунова, Гулхан.

2 Шу дарахтнинг олмага ўхшаш меваси. Сидиқжон уни [онасини] кузатиб қайтиб келганида, ток остидаги эски сўрида сочилиб ётган беҳиларга кўзи тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Хонани зира, долчин, беҳи, зиғир мойининг хуштаьм ҳиди қоплади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.