ЎТИЛ/БЕҚАСАМ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕҚАРОРЛИК БЕҚИЁС

БЕҚАСАМ 1 Ўриши ипак, арқоғи ипдан тўқиладиган, йўл-йўл гулли пишиқ газлама; шу газламадан тайёрланган кийим. Бир жўра беқасам. Беқасам тўн. н Тоға ҳам эгнида беқасам тўн, узун-узун қўлларини кўксида чирмаштирганча, виқор тўкиб турибди. М. Мансуров, Ёмби. Гулдор тоқилик, баланд ойнали уйнинг тўри ва икки томонига беқасам кўрпачалар ёзилган бўлиб, ҳар бир меҳмон орқасига, суянса-суянмаса, катта парёстиқлар ташланган. «Ёшлик». Баковул уларнинг белига биттадан тўнлик беқасам боғлади. Т. Мурод, Қўшиқ.

2 кўчма Турли рангда жилоланувчи, беқасамдек тарам-тарам бўлиб товланувчи. Офтоб тераклар орқасига ўтиб, ҳовлига беқасам соя ташлади. С. Аҳмад, Уфқ. Беқасам жилоли шу буюк фазо рангини, тўғриси, Тош-кентдан олар. F. Ғулом.